1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мени намоздан чалғита олмайсан

08:00 / 19.11.2020 1960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мужолид ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Шаъбийдан «Шурайҳ тулкидан ҳам айёр» деган ибора қаердан келиб чиққан?» деб сўрадим. Шаъбий шундай деди: «Шурайҳ деган одам вабо тарқалган кунларда Нажаф томонга йўлга чиқибди. Йўлда тўхтаб, намоз ўқиётган экан, рўпарасига бир тулки келиб, уни намоздан чалғитибди. Тулкининг ҳадеб чалғитавергач, Шурайҳ бир қамишни ерга санчиб, унга кўйлагини ва салласини кийдириб, худди намоз ўқиётган одам шаклида қилиб қўйиб, ўзи бир четда пойлаб турибди. Тулки яна жойнамозга яқинлашган пайтда Шурайҳ билдирмай келиб, тулкини тутиб олибди. Шунинг учун халқ орасида «Шурайҳ тулкидан ҳам айёр» деган ибора юради».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умарул Форуқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига қайсарлик давоми...

2103 18:11 / 19.01.2020
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига .Мен уйда ғамга ботиб давоми...

2198 07:10 / 03.07.2019
Муҳаммад ибн Усмон отасидан ривоят қилади.Ҳориса ибн Нўъмоннинг кўзлари кўрмас эди. Шунинг учун намоз ўқийдиган ҳужрага эшик олдигача бир ип тортиб қўйганди. давоми...

4208 23:04 / 07.11.2018
Молик ибн Динордан .Қандай тонг оттирдингиз, деб сўрашди. У .Умрим қисқариб, гуноҳларим зиёда бўлган ҳолда,, деб жавоб берди. Яна бир сафар худди шундай саволга давоми...

1656 08:00 / 23.08.2020