1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қозиликни қабул қилиш ва қабул қилмаслик тўғрисида

18:00 / 15.11.2020 1778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

15-боб

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Қозиликни қабул қилиш тўғрисида ҳам уламолар орасида ихтилоф бор. Баъзилар қозиликни қабул қилиш дуруст эмас, деб айтишди. Баъзилар эса, ўзи талаб қилмасдан туриб қозиликка тайинланса, агар у шу ишга салоҳиятли бўлса, қабул қилса, зарари йўқ, дейишди. Бу иккинчиси бизнинг соҳибларимиз сўзидир.

Уни қабул қилиш дуруст эмас, деган кишилар Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ушбу ҳадисни ҳужжат келтиришади: «Қиёмат кунида одил қози келтирилади ва икки кишининг орасида қозилик қилишни ёмон кўриб қоладиган даражада қаттиқ ҳисобга ташланади».

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ким қозиликка тайинланса, гўё пичоқсиз сўйилибди», деб айтганларини ривоят қилганлар.

Шурайк Ҳасан Басрийнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Бани Исроилдан бир киши, агар қозиликка тайинланишга сўралса, пайғамбарликдан ноумид бўлар эди».

Абу Айюб айтадилар: «Абу Қулоба қозиликка чақирилганида, Шомга қочиб келди. Унинг келиши Шом қозиси лавозимидан бўшаш вақтига тўғри келди. Натижада яна қочди ва яшириниб юриб, Ямомага келди. Шундан кейин уни кўрганимда: «Қози денгизда сузаётган кишига ўхшар экан, агар яхши сузолмаса, ғарқ бўлиб кетади», деди у».

Суфён Саврий қозиликка чақирилганларида, Басрага қочиб яшириндилар. Амирул мўминин ортларидан одам юборди, лекин уни топишолмади. У зот беркиниб юриб вафот этиб кетдилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга дарра уришди, ҳибс қилишди, лекин қозиликни қабул қилмадилар.

Қозиликни қабул қилишнинг зарари йўқ, деган кишиларнинг ҳужжати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким қозиликни хоҳласа ва ёрдамчи сўраса, ўзига қолдирилади. Ва ким қозиликка мажбуран тайинланса, уни тўғирлаб турадиган бир фаришта тушади».

Ҳасан Басрий айтадилар: «Бир кунлик адолатли ҳукмнинг ажри уйида этмиш йил намоз ўқиган кишининг ажридан афзалроқдир».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Сумрага: «Амирликни сўрама, чунки агар ўзинг сўраб олсанг, унга вакил қилинасан, ўзингга сўрамасдан берилса, ёрдам оласан», дедилар.

Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Икки киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига киришди ва: «Бизни баъзи ишларингизни бажариш учун тайинласангиз, бизда омонатдорлик ва яхши хислатлар бор», дейишди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз ўзи хоҳлаган ва талаб қилган кишини ишларимизга бошлиқ қилиб тайинламаймиз», дедилар».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир,, дедилар,.Термизий, Муслим ва давоми...

3572 08:40 / 08.01.2019
Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий Баззор Ансорий Бағдодийдан ҳижрий 535 санада вафот этган ривоят қилинади .Макканинг яқинида яшар эдим. Бир куни жуда оч қолдим, аммо давоми...

3302 08:00 / 25.11.2020
Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

2605 20:10 / 25.05.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир,, деб сўралди. .Оз бўлса ҳам, давомлиси,, давоми...

5373 08:45 / 28.01.2019
Аудиолар

213495 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132708 14:35 / 11.08.2021