1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мусулмоннинг тожи

05:00 / 03.03.2017 3225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1983-87 йиллар Ислом институтида таҳсил олдим. Талабалик даврларининг бир кунида бир курсдошим билан шаҳар айланиб, Миробод (эски Госпиталная) бозори ёнидаги черковнинг ёнидан ўтиб қолдик. Бир-биримиз билан маслаҳатлашиб, уни кириб кўришга қарор қилдик. Қани буларда нима бор. Ҳовлисига кирдик. Ҳовли ўртасидаги бино томонга юрдик. Бинонинг кириш эшигида бир кампир кашта тўқиб ўтирар эди. Бизни кўриб ўз тилида тўхтанг, бош кийимингизни ечиб киринг деди. Биз бир-биримизга қараб, бош кийимимизни ечадиган бўлсак, кирмаймиз деган маънода орқага қайтиб чиқиб кетдик. Бошимиздаги дўппимиз улар учун тождек кўринган эди. Чунки улар мусулмонларнинг ибодатини бош кийимсиз тасаввур қила олмаганлар. Бу ҳолат бош кийимимизга муҳаббатимизни янада зиёда қилди.

Лекин ҳозирги замонда кўп намозхонлар намоздаги одобларга бепарво бўлиб қолдилар. Ҳамма мусибат ялангбош намоз ўқишдан бошланди. Мўътабар китобларимизда ялангбош намоз ўқиш макруҳ дейилган. Бизнинг диёрларда ялангбош намоз ўқилмаган. Улар динни билмас эдилар, биз улардан кўра илмлимиз, ихлосимиз, муҳаббатимиз кўпроқдир деган даъволар ўринсиздир. Аждодларимиз динларини худди чўғни чангаллагандек ушлаб бизга соф ҳолатда етказдилар. Четдан кириб келган бемазҳаблар йўлига эргашиб, баъзи ёшларимиз ялангбош намоз ўқий бошладилар. Секин-секин майка ва калта шалвар билан намоз ўқийдиган бўлдилар. Бунинг оқибатида намозда аврат очиладиган бўлиб қолди. Эгилганда орқа очилади, ўтирганда тизза очилади, намоз бузилади. Бепарволик оқибатида намоздан жудо бўлдилар чунки, намозда сатри-аврат (авратни ёпиш) фарздир. Намозга худди боксчи рингга чиқадиган ҳолатда кела бошладилар. Ваҳолангки, Аллоҳ таоло:

«Эй, Одам болалари! Ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олингиз. Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Албатта, У Зот исроф қилувчиларни яхши кўрмас» дейди. (Аъроф сураси, 31-оят)

Муфассирлар оятдаги зийнатдан мурод либос, масжиддан мурод намоз дедилар. Яъни, намоз учун алоҳида эътибор бўлиши керак.


Аллоҳ таоло: «Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ҳушу қилувчилардир» дейди. (Мўминун сураси, 1-2 оятлар)

Банда намозда энг ҳокисор, шикаста, камтарин ҳолатига тушиши керак. Хушъуни топиш учун аввало (اعظام المقام) мақомни улуғлигини сезиш лозим. Унинг улуғлигини ҳис этган киши қандай ҳолатда келади? Қолаверса, ҳаёнинг энг юқори даражаси Аллоҳ таолодан ҳаёдир. Ҳазрати Умар бир вилоятга волий юборсалар, васиятлари қуйидагича эди.


إن أهم أموركم عندي الصلاة فمن حفظها وحافظ عليها حفظ دينه ومن ضيعها فهو سواها أضيع


“Менинг наздимда, ишларингизниг энг муҳими намоздир. Ким намозни муҳофаза қилса, вақтида арконлари ва одобларига риоя қилиб адо этса, у динини муҳофаза қилибди. Ким намозни зое қилса, бошқа амалларини зое қилиши аниқдир” деганлар.

(Мишкотул масобийҳ, 1ж, 129 б)


Тошкент шаҳар, Уч тепа тумани, 

Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом ҳатиби:

Шарипов Салоҳиддин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариатимизда .Аллоҳнинг зоти ҳақида эмас, балки Унинг яратганлари борасида тафаккур қилинглар,, деган муҳим қоида бор. Биз бандалар Роббимизнинг яратган давоми...

2282 14:00 / 06.08.2022
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз,, давоми...

3074 05:00 / 03.03.2017
Рофеъ ибн Хадийж ва Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ибн Масъуд Хайбарга боришди. Хурмазорга тарқалиб кетишди. Бас, Абдуллоҳ давоми...

2734 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй иймон келтирганлар Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон давоми...

3126 05:00 / 03.03.2017