1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги лойиҳа

09:00 / 11.11.2020 2181 pdf Ўқиш режими + -

Блогер Хушнуд Худойбердиев телеграм саҳифасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида kun.uz манбаси хабар берди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойланган мазкур қарор лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоида белгиланган.

Айтиш лозимки, қарорнинг амалдаги таҳририда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан бошқа ташкилотларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишларига расмий тақиқ белгиланмаган.

Ушбу лойиҳа билан батафсил танишиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан амалга оширган қидирувлар натижа бермади. Лойиҳа ушбу платформага жойланмай, «ёпиқ эшиклар ортида» қабул қилиниб кетиши эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, президент қарорига асосан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг 15-моддасида (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари) қўмита Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни ташкил қилади, деган қоида акс этган.

Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда қўмитага бундай ваколат берилмаган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 12 июнь куни .Ҳилол нашр, нашриёти мажлислар залида, юртимизда азиз меҳмон, замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда давоми...

1462 10:31 / 13.06.2022
2025 йил 6 июнь mdash Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 0300 дан иш давоми...

1135 14:43 / 05 июнь
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2761 21:22 / 15.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига давоми...

1149 11:05 / 22.04.2024
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021