1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Саждадаги дуо мустажоб

13:00 / 08.11.2020 5075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир.

Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.

Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳйи қилиндим. Аммо рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса дуо қилишга ижтиҳод қилинглар. Ижобат бўлиши аниқдир», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга давоми...

2793 19:00 / 29.03.2024
298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг давоми...

6146 16:20 / 29.11.2019
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

1896 19:00 / 03.11.2023
864. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч тоифага Аллоҳ Қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. давоми...

3448 19:00 / 17.03.2023