1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

100-боб. Қули билан бирга таом ейишни ёқтирмаслик

17:05 / 07.11.2020 1813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Зубайр Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади:

«Бир киши Жобир ибн Абдуллоҳдан:

«Бир одамнинг ходими уни (таом пиширишнинг) машаққатидан, иссиғидан халос қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни (ходимини ўша таомга) чақиришга буюрганмилар?» деб сўради.

«Ҳа! «Агар бирга егиси келмаса, чақириб, ўз қўли билан бир ошам едириб қўйсин», деганлар», деди».

Шарҳ: Демак, ходимни ҳатто рамзий маънода ҳам ўзидан паст кўриш мумкин эмас экан. Аслида ўзи ходими билан бирга ўтириб, таом ейиши керак. Бирор сабаб билан ёлғиз ўтириб таом емоқчи бўлса, ҳеч бўлмаганда уни чақириб, бир тишлам бўлса ҳам таклиф қилиши керак экан.

Бу ҳақда жуда кўп воқеалар ривоят қилинган.

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида Маккаи Мукаррамага ҳажга борганлари ҳикоя қилинган.

Макканинг аъёнларидан бири ҳазрати Умарнинг шарафларига зиёфат берган. Кўпчилик келиб ўтиргач, овқат пишган. У пайтлардаги арабларнинг одатича, қўйни бутунлигича пишириб, каттакон мис идишларнинг тўрт четидан тўрт ходим кўтариб кириб, дастурхонга қўйиб, ўзлари четга бориб ўтиришган.

Шунда ҳазрати Умар таомни емай, жимгина уларга қараб қолганлар. Сўнг:

«Бу қандай одат? Нима учун ходимлар дастурхонга ўтиришмади?» деб сўраганлар.

Зиёфатнинг эгаси:

«Бизнинг одатимиз шундай, ўзимиз алоҳида ўтирамиз», деб жавоб берган.

Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ғазаб билан ўринларидан туриб:

«Бу қанақаси? Бундай одатни қаердан ўргандинглар?» деб ходимларни дастурхон ёнига чақирганлар, уларни ўтирғизиб, еб бўлмагунларича ўзлари емай, дастурхон атрофида айланиб юрганлар.

Ислом ходимларга нисбатан ана шундай муносабатни жорий қилган. Ўз ходими, қули ва умуман, қўл остидагилар билан бирга ўтирмайдиган, бирга таом емайдиганлар мутакаббир, беодоб одамлар ҳисобланади. Бу уларнинг Исломдан йироқлигидан далолат беради.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Билмаган нарсасини биладиган кишидан сўраб олиш кераклиги.

2. Ишчисига иссиқ-совуқ пайтларда ва қийин ишларда ёрдам бериш лозимлиги.

3. Хўжайин ўзи тановул қилаётган таомга ходимини ҳам чақириши одобдан экани.

4. Хўжайин таомга чақирганда ишчи бош тортса, унга бир тишлам бўлса ҳам едириб қўйиш кераклиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Муслим ибн Абдуллоҳ Ҳанафийдан ривоят қилинади .Болангга яхшилик қил. Шунда у сенга яхшилик қилади. Ким ёмонлик қилса, боласи унга оқ бўлади,. Боланг давоми...

1229 11:22 / 15 май
. . . . . Ато ибн Зуҳайр ибн Асбағ Омирий отасидан ривоят қилади .Абдуллоҳ ибн Амрга .Менга раҳмнинг хабарини бер,, дедим. .Аллоҳ давоми...

1173 13:44 / 08 октябрь
63. Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ораларида қариндошлик алоқасини узган кимса бор қавмга раҳмат тушмайди,, давоми...

2791 14:30 / 15.03.2019
. Убайдуллоҳ ибн Валид Вассофийдан ривоят қилинади .Атонинг ўша оят ҳақида .Икковларига қўл кўтарма,, деганини эшитдим,. Шарҳ Бу ривоятда Аллоҳ таолонинг давоми...

1773 14:41 / 28.10.2024
Аудиолар

213315 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132537 14:35 / 11.08.2021