1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Нахуро қизлари Сора (биринчи мақола)

17:00 / 28.10.2020 5192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййидати Соранинг (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин) жуфти ҳалоллари анбиёларнинг улуғи Иброҳим алайҳиссаломдирлар. Сора ягона Аллоҳга иймон келтириб, жуфтлари билан Фаластинга ҳижрат қилганлар, кейин Мисрга кетганлар. Миср подшоҳи у аёлга тажовуз қилди, лекин Аллоҳ Сорани асради ва подшоҳ бир жория ҳадя қилди.

Ҳазрати Сора туғмаган эдилар, зеро кексайганларида Аллоҳ таоло у зотга фарзанд неъматини беришни хоҳлади. Фаришталар бу ҳақда хушхабар етказдилар. Бўйларида бўлиб, Аллоҳнинг набийси бўлмиш Ишоқ алайҳиссаломни туғдилар.

Ҳазрати Сора умрларининг охиригача Фаластинда турмуш ўртоқлари Иброҳим алайҳиссалом ва ўғиллари Ишоқ алайҳиссалом билан яшадилар. Шу ерда вафот этиб, Халил шаҳарига дафн этилдилар.

Сора мўмина, содиқа, покиза аёл эдилар.

Ҳазрати Соранинг иймонлари

Ҳазрати Сора Ироқнинг Бобил шаҳрида дунёга келдилар. Ниҳоятда кўркам ва чиройли эдилар. Ахлоқлари ҳам гўзал бўлиб вояга етдилар. Ўта покизаликлари, ахлоқ ва одобларининг гўзаллиги билан оламга машҳур бўлдилар. Балоғатга етгач, амакиларининг ўғли Иброҳим Озор ўғлига турмушга чиқдилар. Улар бахтиёр, ширин турмуш қуриб яшашди. Ўша замонларда ҳеч ким ягона Аллоҳга ибодат қилмас, мушриклар ҳар хил бут-санамларга топинишарди. Озор бут ясаб, сотарди. Баъзилар юлдузларга сиғинишарди. Шулардан бири шаҳарнинг молики Намруд эди.

Ягона Аллоҳга ибодат қилиш, пок эътиқодга эргашишни Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга насиб этди. Инсонларга Исломни етказиш учун Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни танлади ва уни ҳидоят қилди. Ул зот ўз қавмини ягона Аллоҳга ибодат қилишга, бут-санам ва бошқа нарсаларга топинмасликка даъват эта бошладилар. Даъватни ўзларининг қариндошларидан бошладилар. Аёллари Сора ва акаларининг ўғли Лутасдан бошқа ҳеч ким Иброҳим алайҳиссаломга эргашмади, аксинча уни ёлғончига чиқаришди, даъватларига қарши боришди. У зот билан талашиб-тортишишди, ўтга отишди, лекин Аллоҳ таоло у зотни балолардан асради.

Кунлардан бир кун Намруд даъват йўлини тўсиш учун Иброҳим алайҳиссалом билан Раббиси ҳақида баҳслашишга чақирди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга илоҳий ҳужжат бериб, Намрудни ёлғончига чиқарди. Сора онамиз эрларининг ёнларида ҳамдард бўлиб, Аллоҳнинг динига ёрдам бердилар.

Соранинг ҳижратлари 

Бир қанча муддат Ҳазрати Сора жуфти ҳалоллари ва жиянлари Лут билан Ироқда яшадилар. Лекин қавм Иброҳим алайҳиссаломнинг даъватларини йўққа чиқариб, ўзларига озор бера бошлади. Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан бошқа ерга кўчишни ва даъватни ўша жойда давом эттиришни истадилар. Аллоҳ таоло ваҳий қилиб, аҳллари билан Фаластинга кўчишни амр этди. У ерни муборак ер, деб хабар қилди.

Ҳазрати Сора турмуш ўртоқлари ва жиянлари билан Фаластинга келдилар. Бу ер муборак жой ва яхшиликларга мўл эди. Фаластинда бир қанча замон туришди. Бу ерда Иброҳим алайҳиссалом инсонларни ягона Аллоҳ таолога ибодатда бўлишга, ҳақ динга эътиқод қилишга даъват эта бошладилар.

Бир қанча вақтдан кейин шаҳарни қаҳатчилик олди. Ёмғир ёғмай, ерлар қуриди, деҳқончиликда ҳосил унмади, ҳайвонлар қирилди, гўё бу ерда илгари ҳаёт бўлмаганидек ҳолга келди. Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ваҳий юбориб, бошқа маконга кўчишни амр қилди. Бу ерда катта Нил дарёси оқарди. У шундай дарё эдики, Аллоҳнинг амри билан унинг суви сасимасди.

Иброҳим алайҳиссаломни иккинчи марта қилган ҳижратлари Мисрга бўлганди. Сора онамиз жуфтлари ва жиянлари билан Мисрга кетдилар.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй Умму Ҳоний Сен ҳимоя этганингни биз ҳам ҳимоя этамиз, сен омонлик берганингга биз ҳам омонлик берамиз,, деб марҳамат давоми...

2612 19:58 / 15.07.2020
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон давоми...

3554 14:00 / 09.03.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳоналари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетганидан, мешда сув ташийвериб давоми...

3668 13:00 / 22.02.2022
Мадиха Камель ўз даврида нафақат Мисрнинг, балки бутун араб киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган. Аммо битта ҳадисни эшитгач, у ҳаётини тубдан давоми...

6476 16:05 / 31.01.2020
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021