1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Тафсири Ҳилол» билан ҳаётимга мазмун кирган ёки 11 йил дилимда тутган сўзларим...

15:00 / 23.10.2020 1033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ўқувчилар. GRAND TA'LIM томонидан эълон қилинган иншолар танловига қатнашиш мақсадида иншоимни бошлар эканман, шуни аниқ айта оламанки, менинг ҳаётимда ҳазратнинг асарларини ўзига хос, аҳамиятли ўрни бор.

Мен ҳаётда бир аёл эришиши мумкин бўлган нарсаларга деярли эришган эдим. Олий маълумотли шифокорман, турмуш ўртоғим хам шифокорлар, фарзандларимиз бор. Алҳамдулиллаҳ.

Ҳаётимда шундай кунлар бўлганки, ҳеч нимадан кўнглим тўлмай қолган эди. Кайфиятим тушкун ва ўтаётган кунларимдан асло қониқмас эдим... Тўғриси, ҳаётдан асли нима исташимни ҳам англай олмасдим... Саволларим кўп эди... Бу орада саломатлигим ҳам ёмонлашди, вақтинча иш фаолиятимни ҳам тўхтатиб туришга ҳам мажбур бўлдим. Турмушимизда моддий етишмовчиликлар ҳам бошланди, оилавий ҳаётимиз қийинлашди.

Эсимда, қиш ойларидан бири эди. Иссиқ кийим олиш учун йиғиб қўйган бироз пулим бор эди. Худди ўша кунлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» нашр этилгани ва сотувда борлиги ҳақида эшитиб қолдим.

Негадир ўша китобни олгим ўқигим келди. Ўзига тортди, қизиқтириб қўйди. Ҳали ўқимасдан туриб бу асар мени ўзига боғлаб олаётгандай эди. Ҳеч иккиланмасдан, пальто оламан деб йиғиб қўйган пулимга «Тафсири Ҳилол» тўпламини сотиб олдим. Қарангки, деярли охиргисига илинибман.

Китоблар эмас улкан хазина топгандай бахтиёр эдим. Китобларни ўқий бошладим. Мутолаадан тўхтай олмасдим. Назаримда, олдимда осмон эшиклари очилган, бутун оламнинг сир-синоатлари кўз ўнгимда намоён бўла бошлагандай эди.

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолари, оятларининг мазмунлари билан танишиб борарканман, ўзимни таний бошладим, аёллигим, ҳаётдаги ўрним, вазифаларимни тушуна бошладим. Бу ҳаётда қилинган зарра мисқолидаги яхшилик ҳам, зарра мисқолида ёмонлик ҳам ўз соҳибига қайтишини дақиқ ҳис этдим, билдим.

Яна шуни айтмоқчиманки, «Тафсири Ҳилол»ни ўқиб, ўз соҳам- тиббиётни қайтадан кашф этдим. Энг асосийси, мен Аллоҳни танидим, Унинг буйруқларига бўйсуниш, қайтарганларидан қайтиш лозимлигини тушуниб етдим.

Яшашим осонлашди, ҳаётим изга тушиб кетди. Фарзандларимга имкони борича яхши тарбия беришга ҳаракат қиляпман. Ҳазратимизни кўп эслайман. Аллоҳ таоло у зотдан ва тарбия этган ота-оналаридан рози бўлсин. Мўъжазгина китоб жавоним шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб асарлар билан тўла. Меҳмонга борган хонадонимда шайхнинг китобларига кўзим тушса, у уйнинг соҳибига ҳурматим янада ошади.

Ҳозирги вақтда деярли ҳар куни «Ҳилол»ни варақлайман. Ҳар сафар улкан-улкан маънавий озуқа, ҳаловат, руҳий қувват оламан. Тафаккурим ўсишида, Ислом динимизга оид билимларим ортишида, дунёқарашимнинг тўғри шаклланишида айнан ватандошимиз, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни беқиёс бўлганини айни дамда жуда яхши биламан.

Ҳаётимнинг ўша қийин дамларида айни «Тафсири Ҳилол» асари билан танишишим, уни қўлимга олишим Меҳрибон Аллоҳнинг менга кўрсатган марҳамати, фазли эканини ва Қуръони карим маъноларининг ҳикматларига ошно этиш орқали Роббим мен учун улкан неъматларидан бирини насиб этганини мулоҳаза қиламан.

Ушбу иншоимни иншолар танлов ҳайъатидан қабул қилишларини сўрардим. Сабаби, 11 йилги қалбим тўрида сақлаган сўзларимни иншо орқали сатрларга тизиб чиқдим. Барчаларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Раъно Содиқова

P.S. Ушбу иншо муаллифида ўзлари айтмоқчи, диллари тубида тутган самимий сўзларини танлов орқали баён этиш имкони бўлибди. Ҳаётларининг маълум палласида айнан «Тафсири Ҳилол» сабаб ўзгарган ҳаётий кечмишлари ўқувчиларимизга ҳам маъқул келади деб ўйладик.

Иншо мазмунини асло ўзгартирмаган ҳолда, бироз таҳрир этганимизни муаллиф тўғри фаҳмлайдилар деб умид қиламиз. Аллоҳ барчаларимизни ҳамиша фойдали ўқиш ва ўрганишга, илми маърифатга ошно этсин. 

 

Манба: Grand talim

Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади .Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу урушда оғир ярадор бўлиб, ҳушидан кетди. Атрофдагилар уни жон таслим қилди деб давоми...

1577 08:05 / 31.10.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,.Ушбу уч давоми...

1859 18:00 / 06.05.2020
Устозим бирдан .Юр, бир жойга борамиз, дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, қаерга кетаяпмиз ўзи, дедим..Бир танишим бор, қалин дўстим. Тақволи оила. давоми...

3895 15:50 / 25.12.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Рамазонда жангчи саҳобаларга оғизларини очишга рухсат бердилар. Бундан мақсад душман билан тўқнаш келганда давоми...

3929 17:57 / 06.06.2017
Аудиолар

121593 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43062 14:35 / 11.08.2021