1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сен бунинг учун яратилмагансан!

08:00 / 23.10.2020 1682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади: «Бир куни хожамга «Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз?» дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар: «Отам Хуросон подшоҳларидан бўлиб, Балхда туғилган. Бир куни овга чиқдик. Отимни миниб, итимни етаклаб йўлга тушдим. Бир пайт қуёнми, тулкими кўринди. Отимни тезлатиб кетаётсам, орқамдан «Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, ҳеч ким йўқ. «Аллоҳ иблисни лаънатласин», дедим-да, отимни югуртириб кетавердим. Шу пайт янада баланд овозда «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, яна ҳеч ким кўринмади. «Лаънати шайтон!» дедим-да, отимни миниб кетавердим. Шунда эгарим ортидан: «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Ана шунда бу овоз шайтондан эмаслигини билдим. Тўхтаб, «Огоҳ қилдинг, огоҳ қилдинг», дедим. Ўшанда Аллоҳ таолодан огоҳлантирувчи келган экан. Ўзимга ўзим «Аллоҳ мени сақлаган ушбу кундан кейин сира осийлик қилмайман», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, саволим закот ҳақида. Закотни яқин қариндошга берса бўладими, яъни ака ёки укангизнинг оиласи касал бўлса ва бу қариндошингизнинг давоми...

2722 11:01 / 16.04.2020
Ҳудҳуд ndash бизнинг тилда попишак дейилади. У Қуръони Каримда зикр қилинган қушлардандир. Унинг Сулаймон алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссаси машҳурдир. давоми...

9400 11:00 / 02.07.2020
СаволАбу Али ибн Сино ўзининг илмийфалсафий қарашлари сабабли дин арбоблари томонидан кучли танқид қилинган. ҲужжатулИслом имом Fаззолийнинг ҳам Ибн Сино давоми...

6410 18:30 / 05.08.2020
Абу Жаъфар Тустарий айтади .Муҳаддис Абу Зуръа раҳматуллоҳи алайҳ ўлим тўшагида ётган эди. Унинг ҳузурига кирсак, олдида Абу Ҳотим, Муҳаммад ибн Муслим, Мунзир ибн давоми...

2576 08:00 / 25.07.2020