1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Одамларнинг юзига гапирмаслик

05:00 / 03.03.2017 3461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар. Кейин бунга рухсат бердилар. Бир қавм ундан ўзини олиб қочди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етди. Бас, у Зот хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамд айтдилар ва сўнг:

«Қавмларга нима бўлганки, мен қилган ишдан ўзларини олиб қочурлар?! Аллоҳга қасам! Албатта мен уларнинг ичида Аллоҳни энг яхши танийдиганиман ва Ундан энг кўп қўрқадиганиман», - дедилар». 


Шарҳ: Бу ерда қайсидир бир қавм беодоблик қилган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қилиб, бошқаларга ҳам қилишга рухсат берган амални паст кўриб, беписандлик қилиб, қилишмаган. Ундан ўзларини олиб қочганлар. 

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берилганда, у Зот қавмнинг номини айтмай, одамларнинг ичида уларни шарманда қилмасдан, умумий қилиб, «Қавмларга нима бўлганки, мен қилган ишдан ўзларини юқори тутиб, қилмабдилар. Аллоҳга қасамки, албатта мен уларнинг ичида Аллоҳни энг яхши танийдиганиман ва Ундан энг кўп қўрқадиганиман», - дебдилар. 

Бу ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак одоб намунасини кўрсатганлари, айбдор одамнинг номларини айтиб, кўпчиликнинг ичида шарманда қилмаганликлари васф қилинмоқда. 

Чунки бу нарса кўпроқ салбий оқибатга олиб келади. Умумий қилиб гапирилган гап эгасини топади. Сўнг улар ўзларини ислоҳ қиладилар. Агар ҳамманинг олдида номлари ошкор қилинса, кўрган одам бармоғи билан кўрсатиб, «ҳалиги айтилганлар мана шу-да» деявериб, айбдорларнинг қайсарлиги тутиб кетиши мумкин. 

Раҳбар одам айтмасдан, силаб-сийпаб, тўғрилаб ўтказиб юборса, бошқалар ҳам раҳбарлар айтмади, демак биз ҳам айтмайлик, деган фикрга боради.

Мана шу мулоҳазалар эътиборидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда юксак аҳлоқ намунасини, олий мақомини намойиш этганлар. 

Бундан сиз билан биз ҳам ўрнак олишимиз керак бўлади. Ўзимизга ёқмаган кишиларнинг номини урғулаб, уларнинг шарманда қилиш пайидан бўлмаслигимиз лозим. Иложи борича, кишиларга танбиҳ беришда, гапни умумлаштириб гапирганимиз яхши бўлади.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кимсага ёмон кўринадиган нарсани бетга айтишни жуда ҳам кам ирода қилар эдилар. Бир куни у Зотнинг ҳузурларига бир киши кирди. Унинг кийимларида сариқ ранг асари бор эди. У таргач, саҳобаларига:
«Бу сариқни ўзгартса ёки ечса эди», - дедила
р». 

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур одамга кўпчилик орасида ҳижолат қилмаслик учун индамадилар. «Нега бундай қилиб олдинг? Бу бўлмайди-ку! Қаердан олдинг?» деб танбиҳ бермадилар. 

Лекин у киши чиқиб кетгач, бу гапни саҳобаларга айтдилар. Энди саҳобалардан бири, бўлган гапни бояги кишининг қулоғига секин айтади. У киши ўзини тўғрилаб олади. Кўпчилик ичида унга қилган хатосини кўрсатиб, дашном берилса, жуда оғир келарди. Хатосини тузатишга уриниши ҳам қийинроқ бўлиб қоларди. 

Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларнинг айбларини тўғрилашда ана шундай хушмуомалалик билан жуда ажойиб усулларни қўллаганлар. Бу ҳам ҳар бир мўмин-мусулмонга ўрнак бўлиши керак.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суратда дунёнинг энг кучли футбол жамоаларидан бирида тўп сурувчи, замонамизнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Садио Мане. Жамоаси Лига кубогини қўлга давоми...

4420 11:30 / 05.08.2022
Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукроналар бўлсин, икки олам сарвари Пайғамбар алайҳиссаломга саловоту саломлар бўлсин Аллоҳ таоло инсонни Ўзи яратган барча давоми...

5130 05:00 / 03.03.2017
Маълумки, Ислом фақат ақийдадан иборат эмас. Исломда мусулмонлар адо қилиши лозим бўлган таклифлар ва бажариши зарур бўлган аҳкомлар ҳам мавжуд. Бу таклиф ва давоми...

3853 23:17 / 21.04.2017
Ҳижобсиз бир қиз шайхнинг ишхоналарига кирди. Буни кўрган бир йигит ғазабнок ҳолда .Бу қиз нега келибди, деб сўради. Шайх шундай жавоб қилдилар .Табиб касални давоми...

1726 20:57 / 27.10.2022
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021