1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Жинсий йўл ила юқувчи касалликлар (ўн саккизинчи мақола)

11:00 / 28.09.2020 2260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги вақтларда жинсий йўл ила юқувчи касалликлар дунё бўйича бошқа касалликлар қатори инсониятни хавфга солиб келаётган муаммолардан бирига айланди. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра ҳар йили 250 миллиондан ортиқроқ киши «гонорея» касаллигига ва 50 миллиондан ортиқ киши «сифилис» касаллигига чалинади. Тадқиқотлар бўйича охирги 35 йил ичида тиббиётга маълум бўлмаган кўплаб жинсий йўл ила юқувчи касалликлар пайдо бўлган.

Ислом олимлари эса бу муаммоларнинг ечими динимизда мукаммал тарзда баён қилиб берганини таъкидлайдилар. Динимизда ҳам моддий, ҳам маънавий поклик иймоннинг бир қисми даражасида эътибор қилинган. Қуръон оятлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида мусулмонларни шахсий покликка буюрилган ва турли хил инсон табиатига зид бўлган амаллардан қайтарилган. Мусулмонлар ўз вақтида бунга амал қилганлар ва дунёни тебратганлар. Бунга тарих гувоҳдир! Ҳозир ҳам ўз динининг кўрсатмаларига амал қилаётган мўминлар икки дунё бахтига эриштирувчи йўлдадирлар.

Фаҳшга берилган, ўз шаҳватларини тўғри бошқара олмаган, оила муқаддаслиги ва насл-насаб поклигини фаҳмламайдиган инсонлар яшайдиган жамиятда бундай касалликлар албатта илдиз отади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни очиқча қилсалар, уларда ота-боболарида бўлмаган ўлат (инфекцион) ва юқумли касалликлар тарқалади».

Ибн Можжа ва Ҳоким ривоятлари.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биргина ҳадис билан бутун дунёни ташвишга солиб турган касалликларнинг келиб чиқиш сабабини ва унинг ечимини айтиб бермоқдалар. Ушбу касалликларнинг сабаби: жамиятда фаҳш тарқалиши ва очиқ бўлишидир. Унинг ечими: жамиятда фаҳш тарқалишини, очиқча бўлишини олдини олиш.

Хулоса шуки, ўз жинсий ҳаётини Аллоҳ кўрсатмаларига асосан ташкиллаштириш.

Маълумки Исломда бировга зарар келтириш ҳаром. Шунингдек, билиб туриб ўзига зарар келтириш ҳам ҳаром ишдир. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари далолат қилади:

«Исломда зарар бериш ва зарарланиш йўқдир».

Имом Молик ривояти.

Демак юқумли жинсий касаллиги бор инсон ўз никоҳидаги жуфтига токи касалидан тўлиқ тузалиб олмагунча жинсий яқинлик қилмаслиги шарт. Шунингдек, ўзининг никоҳидаги жуфтида юқумли жинсий касаллик борлигини билган инсон учун у билан жинсий муносабатга киришиши мумкин эмас.

Биз қуйида бир қанча жинсий йўл ила юқувчи касалликларнинг энг тарқалганларини санаб ўтамиз. Буни санаб ўтишимиздан мақсад - жинсий йўл ила юқувчи касаллик ила касалланиш баъзи одамлар ўйлаганидек узоқ нарса эмаслиги ва жинсий касаллик нафақат ўзининг эгасига балки унинг турмуш ўртоғи ва бўлажак фарзандларига ҳам зарар келтиришини ҳар бир мусулмон билиши лозим. Улар қуйидагилар:

1. Гонорея.

2. Носпецефик бўлган олат инфекциялари.

3. Сифилис (орттирилган сифилис), (туғма сифилис).

4. Трихомониаз

5. Олат кандидози.

6. Баланопостит; баланит.

7. Проктит.

8. Юмшоқ шанкр (Мягкий шанкр).

9. Венерик лимфогранулема.

10. Чотораси гранулемаси (Паховая гранулема).

11. Олат лишайи (Генитальный лишай).

12. Олат ўсимталари (Генитальные наросты).

13. ОИТС (СПИД).

Ушбу касалликларга жинсий ҳаётини бетартиб олиб борадиган, Аллоҳдан қўрқмайдиган, оила муқаддаслигини билмайдиган, аёл ва эркак зотини ҳайвон даражасида кўрадиган, нафсини қондиришдан бошқа мақсади бўлмаган одамлар чалинадилар.

Ислом – тўлиқ ва барча нарсаларни ўзига қамраб олган ҳаёт йўлидир. Исломда ҳаётнинг ҳар бир соҳасида тўғриликда тенги йўқ кўрсатмалари бор. Ислом дини – инсон ҳаётининг бир қисми эмас, балки инсон ҳаёти Исломнинг бир қисмидир.

Шу жиҳатдан соғлиқни сақлаш, касалликларга қарши курашиш, шахсий гигиена ва тиббиётнинг бошқа жабҳаларида Исломнинг ўз кўрсатмалари бор. Исломнинг ушбу кўрсатмаларига амал қилган ҳар бир эркак ва аёлнинг жинсий ҳаёти тўлақонли бўлади.

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

3641 18:00 / 10.01.2019
Таҳлил ndash учталоқ қилган кишига хотинини ҳалоллаб бериш мақсадида, унинг хотинини никоҳига олиб, сўнг талоқ қилиш.Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар давоми...

3250 12:45 / 18.03.2019
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Аммо, шу билан бирга, қиёмат яқин қолганда зоҳир бўладиган баъзи аломатлар ҳақида кўпгина давоми...

5238 14:06 / 07.06.2022
Аллоҳ таоло айтади.Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шакшубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар, Нисо давоми...

3677 14:00 / 14.02.2019