1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бугун кўзингизни ҳаққини адо қилдингизми?

11:25 / 23.09.2020 1885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва Расулини яхши кўриш кимни хурсанд қилса, Мусҳафга қараб (Қуръон) ўқисин», деганлар.

Байҳақий «Шуабул имон»да, Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да ривоят қилган.

Аллоҳни, У Зотнинг Расулини яхши кўриш қайси биримизни хурсанд қилмайди? Қалбимизда Меҳрибон Парвардигоримизга, мушфиқ Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбатан муҳаббат пайдо бўлишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Ким мана шу неъматга эришмоқчи бўлса, қўлига Қуръон олиб, ихлос билан тиловат қилсин.

Мусҳафга қараб ўқиган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини кўзи билан кўради, тили билан муборак сўзларни талаффуз этади. Кўз ва тил ёрдамида қилинган зикр қалбга кучлироқ таъсир қилади. Тиловат чоғида инсон қалбида секин-аста Аллоҳга, Расулига муҳаббат пайдо бўлади.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир», дейилган.

Ривоят қилинишича, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уйига кирса, Қуръонни очиб қироат қиларди. (Кандеҳлавий, «Ҳаётус саҳоба»).

Нофеъ исмли тобеиндан сўралди: «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уйда қандай юмушлар билан банд бўларди?» Шунда Нофеъ: «Бунга биронтангиз тоқат қилолмайсиз. Ибн Умар ҳар бир намоз вақтида таҳоратни янгилар, орада Мусҳафни очиб тиловат қиларди», деб жавоб берди. (Кандеҳлавий, «Ҳаётус саҳоба»).

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб кўз оғриғидан шикоят қилганида, ул муҳтарам зот:

– Мусҳафга доим назар солиб тур! – деб тавсия этганлар. (Байҳақий «Шуабул имон»да ривоят қилган).

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Кўзларингизга ибодатдан насибасини беринглар!» дедилар. Шунда: «Ё Расулуллоҳ, кўзнинг ибодатдан насибаси нима?» деб сўралди. У зот: «Мусҳафга назар солиш, у ҳақида тафаккур қилиш, ажойиботларидан ибрат олиш» деб айтдилар.

Байҳақий «Шуабул имон»да заиф санад билан ривоят қилган.

Кўпчилик салафлар ёддан ўқигандан кўра Мусҳафга қараб тиловат қилишни афзал билишган. Чунки бунда кўз билан тил биргаликда иштирок этади. Қолаверса, кўз билан кўриш кишини тадаббурга ундайди.

Имом Нававий: «Бизнинг устозларимиз ҳам шундай дейишган. Аммо бу мутлақ эмас. Агар қори ёддан ўқиганда Мусҳафга қараб ўқигандан кўра кўпроқ тадаббур ҳосил қила олса, ёддан ўқигани яхши. Агар иккаласи тенг бўлса, Мусҳафдан ўқиш афзал», деган. (Муновий, «Файзул қодир»).

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: «Отага назар солиш – ибодат. Каъбага назар солиш – ибодат. Мусҳафга назар солиш – ибодат. Биродарингга Аллоҳ йўлида меҳр-муҳаббат билан назар солишинг ибодатдир». (Байҳақий «Шуабул имон»да ривоят қилган).

Мазкур амаллар бежиз ибодат саналмайди. Чунки инсон ота-онаси юзига меҳр-шафқат билан қараса, олдиларида ўзини хокисор тутса, падари бузрукворини, волидаи муҳтарамасини рози қилса, Аллоҳ ундан рози бўлади.

Мўмин банданинг – Аллоҳ йўлида дўстлашган – биродарига қараши, унга табассум қилиши ҳам ибодатдир. «Биродаринг юзига табассум ила қарашинг ҳам садақадир», деганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Бир-бирига очиқ чеҳра билан муомала қилинса, мўминлар орасидаги ришталар мустаҳкамланади, қалблар бир-бирига ошно бўлади, орадаги гина-кудратлар барҳам топади, ғиллу ғашлик арийди.

«Қуръон қалблар шифоси» китоби асосида тайёрланди.

 

Мавзуга оид мақолалар
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2104 09:45 / 22.10.2018
Тўйлардаги дабдавозлик айни исрофдир Динимизда исрофгарлик қаттиқ қораланган бўлиб, исроф қилиш ҳаромдир.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган давоми...

2046 17:30 / 11.10.2019
Ҳалол луқма ортиданХалаф ибн Тамим айтади .Иброҳим ибн Адҳамдан .Эй Иброҳим, қанча вақтдан буён Шомдасиз, деб сўрадим. У .Йигирма тўрт йилдан бери. Лекин бу ерга давоми...

1297 08:18 / 27.04.2020
Абул Аъюн айтади .Байтул Мақдис ҳовлисида Холид ибн Язид ибн Муовия билан бирга эдим. Бир ёш йигит келиб, Холидга салом берди. Холид унинг саломига алик олгач, у давоми...

1758 08:00 / 04.12.2019