Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (104-дарс). Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар

13:06 / 22.09.2020 5477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


(биринчи мақола)

Маълумки, «истиво» сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган «истиво» лафзи ҳақида жуда кўп тортишувлар, тушунмовчиликлар мавжуд. Лекин диққат билан, атрофлича ўрганиб чиқилса, бу нарсани англаб олишнинг имкони бор. Хусусан, истиво тўғрисидаги гап-сўзлар, ёзув-чизувларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Аршга истиво қилиши ҳақидаги масалага боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилиши масаласи Қуръони Каримда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келгандир.

Албатта, бу мавзунинг ҳақиқатини билиш учун аввало араб тилига мурожаат қилишимиз лозим.

Араб тилида истиво сўзи бир неча маъноларни англатади.

1. «Тугал бўлиш», «охирига етиш», «бенуқсон бўлиш». 

Мисол учун, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қосос сурасининг 14-оятида марҳамат қилиб айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ

«У вояга етганида ва камол топганида, унга ҳикмат ва илм бердик. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз».

 Яъни ёшлиги бенуқсон бўлиб, охирига етиб, тугал бўлганда.

Яна Аллоҳ таоло Фатҳ сурасининг 29-оятида айтади:

ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ

 

«Бу худди уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар».

Яъни ўсимлик тик турди – кучланди, ўзининг юқори нуқтасига етди, батамом бўлди.

2. «Эътидол» – «тўғриланиш».

Уламолар бу борада Бану Тамим қабиласининг бу маънода айтган бир жумласини мисол қиладилар:

«اسْتَوَى ظَالِمُ الْقَبِيلَةِ وَمَظْلُومُهَا».

«Қабиланинг золими ва мазлуми (истиво қилдилар) тўғриландилар», яъни эътидол – мўътадиллик йўлига кирдилар, ўртача бўлдилар».

3. «Бир нарсани қасд қилиш», «бир нарсага юзланиш».

Бу маъно Бақара сурасининг 29-оятида ўз ифодасини топган:

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир».

4. «Истийло» – «бир нарсани эгаллаб олиш».

Бунга уламолар араб шоирларининг шеъридан бир байтни мисол қилиб келтиришади. Бу байтда шундай дейилади:

إِذَا مَا غَزَى قَوْمًا أَبَاحَ حَرِيمَهُمْ

«Қачонки бир қавмга ғазот қилса, аёлларини мубоҳ билади ва улар аларга мулк бўлган нарсани эгаллаб оладилар».

Бу ерда «истиво» сўзи «истийло», яъни «эгаллаб олиш» деган маънони ифодаламоқда.

5. «Истиқрор» – «қарор топиш», «жойлашиш».

Муъминун сурасининг 28-оятида келган «истиво» лафзи мана шу маънони англатган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

«Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар ила кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дегин».

Яъни «жойлашиб олиш» – «истиқрор топиш» деганидир.

Зухруф сурасининг 13-14-оятларида ҳам худди шу маънода келган:

ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингизнинг неъматини эслаб, дейсиз: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз».

Яъни бунда маркабнинг устига ўрнашиш – истиқрор топиш маъноси бор.

6. «Истиво» лафзининг араб тилидаги маъноларининг олтинчиси – «боғланиш», «тўлиш», «бир-бирига ўхшаш» маъноларидир.

Бу маънолар Саълаб қабиласи адабиётидан олинган бўлиб, уларда бу сўз «иставал-важҳу» шаклида келган. «Важҳ истиво қилди», яъни «иттасала» – «боғланди» деган маънода қўлланган экан.

Яна бу сўз тўлин ойга нисбатан «иставал-қамару», яъни «ой тўлишди» деган маънода ҳам ишлатилар экан.

Шунингдек, «Истава фуланун ва фуланун», дейилса, «Фалончи билан фалончи бир-бирларига ўхшашди» деган маънони англатар экан.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи қисмАллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Куфр келтирганларга гапирган одам худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганнарсаларга давоми...

5790 13:05 / 21.07.2020
Имом Нофеъ алМаданий қироати1 Имом Нофеъ алМаданийдан Ийсо Қолун орқали келган санадУндан Ийсо Қолун қилган ривоят ҳақида бизга Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад давоми...

5240 13:30 / 19.01.2021
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун давоми...

8152 05:00 / 23.01.2017
ХулосаАгар эътибор берилган бўлса, ушбу мақолада Қуръонни бошқа алифбода ёзиш мумкин эмаслигига ўттизга яқин нақлий ва ақлий далилар билан бирга яна шунча ададда давоми...

7971 12:00 / 14.12.2021
Аудиолар

213379 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132599 14:35 / 11.08.2021