1446 йил 16 рабиъул аввал | 2024 йил 19 сентябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 35-жузи қайта нашр қилинди!

17:08 / 19.09.2020 1054 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи.

Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу китобни ўқиб зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз. Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил (2014, 2016, 2019)
Ҳажми: 360 бет
ISBN: 978-9943-5774-3-5
Ўлчами: 84×108/32
Муқова: қаттиқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 1211-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Зикр ва зокирлар фазли ҳақида.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
Исмул Аъзам
Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли
Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» жаннатнинг хазиналаридандир
Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳ
Намоздан кейинги жамоъий дуо
Жамоат ила дуо қилиш
Эрталаб ва кечқурунги тасбеҳ ва зикр
Хулоса. Зикрнинг фойда ва самаралари
Зикрнинг сийғалари
Зокирнинг одоблари
Дуо ҳақида. Дуонинг фазли
Дуо одоблари
Мақбул дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари
Жамловчи дуолар
Паноҳ сўраш калималари ҳақида
Махсус дуолар ҳақида. Мушкули борнинг дуоси
Сафар ва ундан қайтиш дуоси
Видолашув дуоси
Ҳар бир манзилга тушиш дуоси
Мажлисдан туриш дуоси
Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган қавл
Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси
Ёмғир, шамол ва момақалдирокдаги дуо
Ҳилолни кўргандаги дуо
Мева нишонасини кўргандаги дуо
Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо.
Қарзни узиш дуоси
Балога учраганни кўргандаги дуо
Беморнинг дуоси
Бозорга киришдаги дуо
Ёд олиш дуоси
Дуонинг одоблари
Набий алайҳиссаломга саловот
Истиғфор ва тавба ҳақида
Тавба ва унинг фазли
Тавбанинг вақти
Гар бандаси исроф қилган бўлса ҳам Аллоҳ тавбасини қабул қилур
Тавбанинг ҳақиқати
Тавба умр бўйи
Тавба қиссалари
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси.
Иброҳим ибн Адҳамнинг тавбаси
Фузайл ибн Иёзнинг тавбаси
Маҳзунлик сафари
Куфада
Аллоҳ таолонинг раҳматининг кенглиги ҳақида


Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Тафсир Хилал, 5томПеревод смыслов и толкование Священного Куръана quotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

1181 15:40 / 03.05.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китоби Ушбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан чиққан эди. Исломнинг тамал давоми...

2915 10:39 / 13.09.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб.Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Оламларга раҳмат пайғамбар, деб номланган 19жузи Ушбу китобда давоми...

913 20:50 / 04.11.2022
.Ҳалол очиқойдиндир, ҳаром очиқойдиндир, китоби нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳалол очиқойдиндир, ҳаром давоми...

3017 10:00 / 22.12.2016
Аудиолар

129851 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

50501 14:35 / 11.08.2021