1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қозининг ёшлари нечада?

09:05 / 20.09.2020 1543 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Али ибн Муҳаммад Туморий қози Абу Ҳозимдан, у отасидан ривоят қилади: «Яҳё ибн Аксам Басра қозиси бўлганида йигирма ёшлар атрофида эди. Бир киши ундан: «Қозининг ёшлари нечада?» деб сўради. Яҳё бу киши ўзини ёш санаётганини билиб, шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни маккаликларга қози қилиб юборган Атоб ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ҳам, у зот яманликларга қози қилиб юборган Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ҳам, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу басраликларга қози қилиб юборган Каъб ибн Сурдан ҳам каттаман, амаки».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Аҳли илмларимиз ҳақида бир қанча ҳақиқатлар борки, уларни эътироф этиш инсофдандир.Аҳли илмлар, имомдомлалар аслида динга, илмга муҳаббати бўлганидан шу йўлни давоми...

2840 16:30 / 23.10.2019
Бепоён саҳро шароитида ушбу ҳайвоннинг мавжудлигини ўзи инсонларга берилган катта неъмат. Чунки туя гўштини, сутини истеъмол қилишда шифо борлигини табобат давоми...

3928 16:10 / 10.09.2019
Сулаймон ибн Мусо айтади .Аъробийларнинг бир қавми Бану Марвонлик бир қавм билан ўзлари обод қилган ер хусусида хусуматлашиб, Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурларига давоми...

2127 08:06 / 10.12.2019
Инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига болаликда пойдевор қўйилади. Инсон шахсиятини тарбиялаш ҳам асосан унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия давоми...

3092 19:50 / 03.09.2019
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021