1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент туманидаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди қайта таъмирланиб, илк жума намози ўқилди

22:02 / 11.09.2020 2830 pdf Ўқиш режими + -

Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, бугун 11 сентябь куни Тошкент вилояти Тошкент туманидаги улуғ саҳобий номи берилган «Ҳазрати Билол» жоме масжиди ҳам қайтадан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда fitrat.uz сайти хабар берди.

Бугун ушбу масжидда мўмин мусулмонларимиз илк жума намозини жамоат билан адо қилишди.

Масжиднинг қурилиш ишлари 2018 йилнинг ёз фаслида бошланган бўлиб, ҳозирда янги қурилган масжид 1050 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.

Бундан ташқари «Ҳазрати Билол» масжидида замонавий таҳоратхона қуриб битказилган. Шунингдек, масжид ҳовлисининг том қисми ҳам ёпилган. Бу эса мусулмонларнинг ёғингарчилик пайтида ҳам ўз ибодатларини тўла тўкис адо қилишлари учун қулай шароитлардан биридир. Ҳозирда масжид кутубхонаси, қоровулхона, имом ноиб ҳамда имом хатиб хоналарининг қурилиш жараёни давом этмоқда.

Авваллари ушбу масжид мўмин мусулмонларнинг ибодат қилиши учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди, дейди масжид имом хатиби Аҳмаджон домла Шамсихўжаев. — Масжид асосан ҳашар йўли билан қайтадан қурилди. Бугун замон талабларига тўла жавоб берадиган масжид барпо этилди. Масжидимиз қурилишида кўмакдош бўлган барча юртдошларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Ҳақ таоло икки дунё саодатидан баҳраманд қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнги йилларда юртимизда Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти, бизнес ва молияни Ислом тамойиллари асосида бошқариш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. давоми...

2299 14:07 / 08.09.2022
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1668 17:58 / 20.11.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиби давоми...

1630 18:06 / 09.08.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориБутун мусулмон аҳли учун муқаддас айём ndash муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, жамиятимизда давоми...

2099 09:00 / 31.05.2019