1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Амали солиҳга шошилиш вожибдир

13:40 / 15.02.2019 4800 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга шошилинг. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг отдириб, кофир бўлиб кеч киритади. Мўмин бўлиб кеч киритиб, кофир бўлиб тонг отдиради. У ўз динини дунёнинг ўткинчи ҳавасига сотади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом кучли фитна бўладиган замон келишидан олдин солиҳ амалларни қилиб қолишга тарғиб қилмоқдалар. Бу ҳаммага вожибдир.

Шундоқ замонлар бўлар эканки, унда одам бир кечаю кундуз орасида иймон ва куфрда тез-тез алмашиб турар экан. Энг даҳшатлиси, банда ўз динини дунё учун сотиб юборар экан. Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти нарсадан олдин амалларга шошилинг! Сизлар унутилган фақирни, туғёнга кетказувчи бойликни, бузғунчи хасталикни, фоний қилувчи қариликни, шошқалоқ ўлимни ва Дажжолдан бошқа нарсани кутаётганингиз йўқ. Бас, (олдинда) кутилаётган ёмонлик ёки (қиёмат) соати бордир. Соат эса, шиддатли ва аччиқдир», дедилар». 

Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилишган. 

Шарҳ: Заррача ақли бор одам боласи ўзича бир ўйлаб кўрса, албатта, уни келажакда ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсалар кутаётганини англаб етади. Уларнинг ёмонлигидан қутулиш учун эса, ёмонликлардан узокда бўлиш, иложи борича кўпроқ амали солиҳ қилиш зарур бўлади.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олти нарсадан олдин амалларга шошилинг: қуёш мағрибдан чиқишидан, Тутундан, Дажжолдан, Доббадан, ўлимдан ва омманинг амридан», дедилар».

Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

Шарҳ: «Омманинг амри» иборасида қиёмат кўзда тутилган.

Бу нарсалар қиёматнинг аломатлари бўлиб, улар билан ўз ўрнида батафсил танишамиз.

Хуллас, банда имкони борида амали солиҳни қилиб қолиш пайидан бўлиши лозим. Аллоҳ таоло уни шунга амр қилган. Бошқа турли баҳоналарни топиб, ибодат, тақво ва яхши амаллар қилишдан ўзини четга олишига амр қилмаган.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳамадоний ўзининг .Тарих, китобида шундай ёзади .Азудуддавлага баланд тоғ устида бир неча курдлар йўлтўсарлик қилаётгани ҳақида хабар давоми...

3545 08:00 / 24.11.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимни қийинчилик ва ғамғуссалар пайтида Аллоҳ уни ижобат қилиши масрур қилса, давоми...

3108 09:40 / 02.03.2019
Молни зое қилиш, исроф қилиш, беҳуда кетказиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади. Буни доимо ёдимизда тутишимиз лозим.Абул Убайдайндан давоми...

3452 20:00 / 21.12.2018
Абу Синон Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилади .Мени чаён чақиб олди. Онам дам солувчининг олдига боришимни қаттиқ талаб қилиб туриб олдилар. Ноилож бордим, лекин дам давоми...

2182 07:10 / 24.09.2019