1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эҳтиром: Марҳум Мустафоқул домла номига масжид бунёд этилади

22:32 / 03.09.2020 2221 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, кўп йиллар диний соҳада меҳнат қилган, фазилатли уламо Ҳожи Мустафоқул домла Меликов вафот этганлари ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мизиёевнинг марҳум уламо фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардликларини етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар, уламолар ва имом-домлалар ҳожи Мустафоқул домла хонадонига ташриф буюрдилар. Дастлаб, Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, марҳум уламонинг руҳи покига бахшида этилди.

Ташриф асносида маҳзун кўнгилларни жуда ҳам кенг ёриштирган энг асосий иш шу бўлдики, давлатимиз раҳбари томонларидан ҳожи Мустафоқул домланинг энг оғир ва синовли дамлардаги фидокорона меҳнатларини юксак қадрлаб, раҳматли уламо 35 йил меҳнат қилган Самарқанд вилоятидаги жоме масжидни энг замонавий шакл ва миллий меъморчилигимиз анъаналарига мос ҳолда бунёд этиш топшириғи берилди. Шунингдек, янгидан барпо этиладиган муҳташам жоме масжидга Ҳожи Мустафоқул домла номини қўйилиши алоҳида маълум қилинди.

Ушбу қалбларга ёруғлик бахш этувчи хабарларни эшитган ҳожи Мустафоқул домланинг аҳли аёли Фотима ҳожи она, фарзандлари Абдуллоҳ, Убайдуллоҳ, ёру дўстлари ва шогирдлари кўзларида ёш ила президентимиздан миннатдор эканларини изҳор этиб, қалбларидаги энг эзгу дуоларини қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу фазилатли уламони қадрлаш Янги Ўзбекистонда дин соҳаси ва имом-домлаларга берилаётган юксак эътиборнинг яна бир бор яққол намунаси бўлди.

Дарҳақиқат, Ислом динининг эзгу таълимотларини кенг тараннум этиш ва Ҳақ таолонинг динига хизмат қилиш савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўз динига хизмат қилувчиларни шундай мадҳ этади: «Эй, имон келтирганлар! Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динининг ривожи учун ҳаракат қилсангиз), У ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур» (Муҳаммад сураси, 7-оят).

Ояти каримада таъкидланганидек, раҳматли Ҳожи Мустафақул домла ана шундай яхши ва эзгу хислатлар эгаси эдилар.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган бу фазилатли олимни мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарларини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол нашр, нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси босмахонамизнинг собиқ раҳбари Миразиз ҳожининг падари бузрукворлари Жўра ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан давоми...

877 10:52 / 26.11.2025
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

2337 16:41 / 19.03.2023
Аввал хабар берганимиздек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, китобини Туркиянинг .Kayihan, нашриётида чоп этиш бўйича давоми...

1789 15:45 / 07.06.2023
Бугун, 28 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳидояrdquo экстремизмга қарши курашиш маркази раиси Доктор Али Рошид АлНуаимий бошчилигидаги делегацияси давоми...

1142 14:59 / 28.06.2024