1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Риёнинг оқибати

08:00 / 29.08.2020 2812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукм ҳисоб-китоб қилинадиганлар шаҳидлардир. Шаҳидни келтиришади, Аллоҳ таоло унга неъматларини эслатади. У тан олади. Аллоҳ ундан: «Булар эвазига нима қилдинг?» деб сўрайди. У «Сенинг йўлингда жанг қилиб, шаҳид бўлдим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен одамлар «Фалончи – ботир» дейишлари учун жанг қилдинг. Улар шундай дейишди», дейди Аллоҳ таоло. Сўнг фаришталарга буюради, уни юзтубан судраб бориб, дўзахга улоқтиришади. Кейин илм ўрганган ва ўргатган, Қуръон ўқиган кишини келтиришади. Аллоҳ таоло унга неъматларини эслатади, у тан олади. У Зот «Булар эвазига нима қилдинг?» деб сўрайди. У: «Илмни ўргандим ва ўргатдим, Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни одамлар олим дейиши учун ўргандинг, қори дейиши учун Қуръон ўқидинг. Улар шундай дейишди», дейди Аллоҳ таоло. Сўнг фаришталарга буюради, уни юзтубан судраб бориб, дўзахга улоқтиришади. Кейин Аллоҳ ризқини кенг қилиб қўйган, турли-туман мол-дунё ато этган киши келтирилади. Аллоҳ таоло унга неъматларини эслатади, у тан олади. У Зот: «Булар эвазига нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сен инфоқ-эҳсон қилинишини яхши кўрган бирор йўлни қолдирмасдан Сен учун инфоқ қилдим», дейди бой. «Ёлғон айтдинг! Сен одамлар «Фалончи – сахий» дейиши учун шундай қилдинг. Улар шундай дейишди», дейди Аллоҳ таоло. Сўнг фаришталарга буюради, уни юзтубан судраб бориб, дўзахга улоқтиришади».

Имом Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг уйининг томида тарнов бўлиб, у тарнов Умар розияллоҳу анҳу ўтадиган йўлда эди. Жума куни Умар розияллоҳу анҳу давоми...

4689 18:00 / 15.05.2021
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.Биринчиси ndash қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.Иккинчиси ndash фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.Қазо ва каффорат давоми...

3619 10:00 / 15.05.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ давоми...

5867 11:00 / 21.02.2023
Ўғлим Яқин кунларда вафот этаман. Лекин афсусланмайман, чунки ортимда сендек ўғилни қолдириб кетяпман. Сен одил, солиҳ ва раҳмли бўл. Ҳеч кимни ажратма, давоми...

6000 09:00 / 10.07.2020