1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи аслида қандай?

17:00 / 27.08.2020 2086 pdf Ўқиш режими + -

Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу масалада юртимиз тарихи, жаҳон тажрибаси, хусусан ривожланган давлатлар қонунчилиги ва амалиётини ўрганиб чиқиб ҳар бир фуқаронинг диний эркинликлари инобатга олинган ҳолда янги қонунни қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

Бунда ҳар бир конфессия вакилларига ўз конфессиясини қонун билан ҳимояланган ҳолда ўрганиш имкониятини таъминлаш керак бўлади.

Жамиятда ривожланиб илдиз отаётган экстремизм балосини олдини олишда, барчага бирдек ўз конфессиясини ўргана олиш имкониятини яратиш асосий ўрин тутади. Мисол учун жаҳон тажрибасини оладиган бўлсак, Германия каби илғор давлатнинг ўрта мактабларида ҳар бир конфессия вакилига ўз динини ўрганиш имконияти яратилган. Яъни, ушбу давлатда ҳар бир конфессия вакилига мактабларда ўз динини расман ўрганишга шароит мавжуд.

Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи аслида, баҳс қилинмайдиган, асл ҳуқуқлардан бўлиб, халқаро ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ва қонунларда келтириб ўтилган. Бу ўринда қисқача мазкур қонун лойиҳасидан иқтибос келтириб ўтсам.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги лойиҳада қонуннинг 3-моддасида ноқонуний диний фаолиятга таърифда «хусусий диний таълим фаолияти билан шуғулланиш» келтириб ўтилган. Ҳолбуки, қонуннинг 4-моддасида «диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди», деб келтирилган. 3-модда ва 4-модда ўртасидаги ушбу жумлалар бир-бирига мос келмайди. Шунингдек, қонуннинг 12-моддасидаги маълумотларга 3-моддадаги маълумотлар зиддир.

Қонуннинг 12-моддасида «Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга» деб келтирилган. Зеро, бу амалда имконсиз, чунки диний таълим муассасаларида аниқ квоталар белгилаб қўйилган.

Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, 2020-2021 ўқув йили учун «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига 30 та квота ажратилган. Ушбу моддадаги ҳуқуқидан фойдаланиш мақсадида диний таълим олиш учун 1050 та абитуриент ҳужжат топширган. Шундан нари борса 50 таси ўқишга қабул қилинса қолган фуқаролар қандай қилиб ўз ҳуқуқидан фойдаланиб диний таълим олади? Агар бу имконият яратилмаса ушбу фуқароларни ноқонуний, экстремистик йўлларга кириб кетмаслигига ва хориждаги тероризм ўчоқлари бўлган Сурия, Афғонистон каби давларларга «ҳижрат» қилиб, бегуноҳ кимсаларнинг қонуни тўкиб, юртимиз шаънига доғ тушурмаслигига ким кафолат беради?

Шунингдек, қонун лойиҳасининг 11-моддасида «хусусий тартибда диний таълим бериш, бундан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўзларининг болаларига диний амалиёт ва одоб-ахлоқ асосларини ўқитиши мустасно».

Ушбу моддада ҳам хусусий диний таълим таъқиқланиши назарда тутилган. Бироқ, истисно тарзида фақат ота-оналар ва ўрнини босувчи шахсларга диний амалиёт ўқитишига рухсат берилмоқда. Ушбу моддага «бундан ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар» жумласига «расмий диний ташкилот ходимлари» сўзларини қўшишни таклиф қиламан. Зеро бунда расмий диний ташкилот ходимларидан аниқ ва ишончли маълумотлар олинади.

Ҳозирги кунда барчамизни бирдек ташвишга солиб турган муаммо — ёш авлоднинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолаётгани. Бунинг асосий сабаби ёшларимизнинг расмий, қонуний диний илм олиш имконияти тўсилганидир. Уларнинг диний илм олишга рағбатлари кучли бўлгани ҳолда, бундай имконият етарли бўлмагани сабаб турли ноқонуний, норасмий йўлларга мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда. Натижада диний саводхонлиги паст ва жоҳил ёшлар экстремистлар тузоғига илинмоқда.

Агар биз ёшларимизга мактаб ёшиданоқ дунёвий илм билан уйғун тарзда диний илмни ҳам бериб борадиган бўлсак, ёшларимизни экстремистлар қўлига топширишдан қутқариб қолган бўламиз.

Шуҳрат Маҳмуд

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Зулҳижжа 30.06.2022 Пайшанба2. Зулҳижжа 01.07.2022 Жума3. Зулҳижжа 02.07.2022 Шанба4. Зулҳижжа 03.07.2022 Якшанба5. Зулҳижжа 04.07.2022 Душанба6. Зулҳижжа 05.07.2022 Сешанба7. Зулҳижжа давоми...

4082 21:12 / 29.06.2022
Москва биржаси 19 октябр куни Россияда биринчи Ислом инвестиция индекси Islamic Investment index йўлга қўйилганини маълум қилди.Мамлакатнинг энг йирик банки ndash Сбербанк давоми...

1819 06:00 / 28.10.2021
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг давоми...

2221 12:38 / 03.01.2021
2022 йил 1415 сентябр кунлари НурСултонда жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи бўлиб ўтади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради..Ушбу диний форум давоми...

1621 12:00 / 08.10.2021
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021