1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд вилоятида энг катта масжид барпо этилди

10:02 / 23.08.2020 2336 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг марҳамати ила яқин кунларда юртимиздаги масжидлар сони яна биттага кўпаяди. Самарқанд вилояти Ургут туманида катта ва кўркам қилиб қурилган масжидда айни кунларда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда кun.uz мухбири хабар берди.

Ургут тумани бош имом хатиби ноиби Ҳусниддин Ибрагимовнинг маълум қилишича, ушбу масжид хонақоҳи 55х45 метр ўлчамда қурилган бўлиб, хонақоҳнинг икки четида 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Масжид хонақоҳи ўртасидаги гумбазнинг баландлиги 36 метр, масжид четида жойлашган тўртта миноранинг ҳар бири 40 метрдан баландроқ.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин одам сиғиши мумкин. Масжид ҳовлисида намозхонлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган замонавий таҳоратхона ҳамда ходимлар учун икки қаватли маъмурий бино қурилган. Атроф ободонлаштирилиб, манзарали дарахтлар ва гуллар экилган.

«Ушбу масжид Ургут халқига ажойиб туҳфа бўлди. Бугун масжидда сўнгги пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Мусулмонлар идораси ва Диний қўмита билан маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг рухсати билан масжиднинг очилиш маросимини ўтказамиз. Масжидга ҳали ном берилмаган. Маслаҳатлашиб, унга ном қўйилади», дейди Ҳусниддин Ибрагимов домла.

Маълумот учун, Ургутда қурилган бу масжид Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид бўлади.

Ғайрат Йўлдош тайёрлади

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

1990 16:17 / 26.11.2023
.Қуръон илмлари, ҳамда .Ислом шариатида мерос илми, китобларининг тақдимотига марҳабо Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонларидан давоми...

1677 11:16 / 18.05.2023
22 ёшли покистонлик кўриш қобилияти заиф бўлган ҳофизи Қуръон Муҳаммад Шероз IQNA мухбири билан Қуръони карим ва кундалик ҳаёт ҳақида суҳбатлашди.Ҳофиз бу йил давоми...

2993 12:10 / 11.04.2019
Муборак Рамазон ҳайити шукуҳи дилларга қувонч улашган шафоатли кунда Термиз шаҳридаги Намуна маҳалласи ҳудудидаги Султон Саодат мажмуаси ёнида бунёд этилган 2 давоми...

1795 18:56 / 10.04.2024
Аудиолар

211050 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130310 14:35 / 11.08.2021