1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кафанга кўп пул сарфламанг

08:00 / 22.08.2020 1979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ибн Робиъдан ривоят қилинади: «Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг ўлими яқинлашгач, бундан хабар топган қариндошлар ва ансорлар тонгга яқин унинг ҳузурига киришди. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: «Ҳозир қайси пайт?» деб сўради. «Тонг яқинлашиб қолди», дедик. Ҳузайфа: «Аллоҳдан дўзахга олиб борадиган тонгдан паноҳ сўрайман», деди. Сўнг «Мени кафанлайдиган нарса олиб келдиларингми?» деб сўради. «Ҳа», дедик. У шундай деди: «Кафанларга кўп пул сарфламанглар. Аллоҳнинг ҳузурида мен учун яхшилик бор бўлса, менга ундан (кафандан) яхшироқ нарса берилади. Акси бўлса, тез орада ундан маҳрум бўламан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Музордан ривоят қилинади .Зайғам ибн Молик хасталаниб қолгач, .Эй Абу Молик, Аллоҳ сизни Ўз тоатида мустаҳкам қилсин,, дедим. У менга қараб .Ёки Аллоҳ жонингизни Ўз давоми...

2229 09:00 / 09.02.2020
.Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсат қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинглар...,.Ҳаётимнинг дастлабки давоми...

1614 15:09 / 11.11.2020
Абу Бакранинг ўлими яқинлашгач, .Васиятимни ёзинглар,, деди. Котиб келиб, унинг айтганларини ёза бошлади .Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси давоми...

2985 08:00 / 16.09.2020
Қуръони карим инсонлар, хусусан иймон келтирганлар ва мутаққийлар учун икки дунё саодати манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туширилган давоми...

6657 10:00 / 20.03.2019
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021