1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Урушсиз яшаб бўлмайдими?

15:20 / 21.08.2020 2157 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоният тарихи бошланибдики, жуда кўп қонли урушларнинг гувоҳи бўлди. Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобилнинг укаси Ҳобилга ҳасади билан «мерос» қолган илк қон тўкиш, бугунги кунга келиб жуда кўплаб кишиларнинг ёстиғи қуришига, ота-оналарнинг фарзандсиз, болаларнинг отасиз, аёлларнинг эрсиз қолишига, шаҳарларнинг кули кўкка совурилишига сабаб бўлди.

– Инсоният бутун тарихи мобайнида бор-йўғи 292 йилгина урушларсиз яшаган.

– Англия ва Франция ўртасида 1337 йилдан 1453 йилгача, жами 115 йил давом этган уруш жаҳон тарихидаги энг узоқ уруш ҳисобланади.

– Ҳозиргача Ер юзида жами 15 мингдан ортиқ уруш бўлган, шундан 5700 таси катта урушлар эди, қабилалараро этник урушлар бунга кирмайди. Улар сони XVI асрда 106 та, XVII асрда 231 та, XVIII асрда 703 та бўлса, XIX асрда 730 тага етган. Ўтган асрда эса Иккинчи жаҳон урушигача 882 та, ундан кейин эса 300 дан ортиқ уруш бўлди.

– Урушлар оқибатида XVII асрда 3,3 миллион, XVIII асрда 5,4 миллион, XIX асрда 5,7 миллион киши ҳалок бўлди. Ўтган асрдаги Биринчи жаҳон урушида 10 миллион, Иккинчи жаҳон урушида 52 миллион киши қурбон бўлди.

– Мутахассислар ҳисобича, Юлий Цезар давридаги урушларда битта одамни ҳалок қилишга 1 доллар, Наполеон даврида 1000 доллар, Биринчи жаҳон урушида 21000, Иккинчи жаҳон урушида 200 минг доллар миқдорида маблағ сарфланган.

– Таниқли иқтисодчи Нобел мукофоти соҳиби Жозефнинг ҳисобича, АҚШ бошлиқ ҳарбий коалиция Ироқдаги урушга 5 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Аммо Ироқ аҳолисидан қурбон бўлган 3 миллион кишининг хунини нима билан ўлчаса бўларкин?! Ҳарбийлар ҳам 3000 дан зиёд аскарини қурбон беришди, АҚШ армиясининг 16,2 минг аскари яраланди.

– Ҳозир куррамизда тўпланган энг ўткир заҳар – цианид қуроли билан 750 миллиард кишининг ёстиғини қуритиш мумкин.

– Швейцариялик олимлар ҳисоб-китобига қараганда, инсониятнинг охирги беш юз йиллик ҳаётида юз берган 14.000 урушда қарийб 5 миллиард одам ҳалок бўлган.

– ХХ аср «энг қонли» юзйиллик бўлди, шу асрдаги урушларда жами 70 миллион кишининг ёстиғи қуриди.

– БМТ маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ҳар йигирма дақиқада кимдир турли миналарнинг портлашидан ҳалок бўлади. XX аср бошларида минадан қурбон бўлганларнинг 80 фоизини ҳарбийлар ташкил этган бўлса, ҳозир ҳалок бўлаётганларнинг шунчаси тинч аҳоли вакилларидир.

– Битта минанинг нархи 3 доллар, уни зарарсизлантиришга эса 1000 доллар маблағ керак бўлади.

– Мутахассислар ҳисобича, оддий урушларда қурбон бўлганлардан бир жангчига тинч фуқаролардан 10 киши, ядро урушида эса бир жангчига 100 нафар тинч фуқаро тўғри келади.

– Охирги ўн йил мобайнида кечган урушларда 1,5 миллион бола ҳалок бўлди.

– Иккинчи жаҳон уруши мобайнида Ўзбекистонга уруш жойларидан 200 минг бола кўчирилган.

– Бугунги кунда бир дақиқада дунёда 25–30 та бола очликдан ўлаётган ёки касалликдан вафот этаётган бир пайтда ана шу бир дақиқа ичида 3,7 миллион доллар маблағ ҳарбий мақсадларга сарфланмоқда.

– Иккинчи жаҳон урушининг «қиёфаси» бундай: уруш 6 йил давом этди, унда 60 дан ортиқ мамлакат иштирок этди, урушган давлат аҳолиси сони 1,7 миллиард кишидан кўпроқ эди, 22 миллион квадрат метр майдонда ҳарбий ҳаракатлар кечди, 110 миллион киши қуролли кучлар сафига жалб қилинди, 50 миллион киши ҳалок, 90 миллион киши ярадор ё майиб бўлди, моддий талафотлар ҳажми 4 триллион долларни ташкил этди.

– 2008 йили дунё бўйича ҳарбий харажатлар олдинги йилга нисбатан тўрт фоизга ўсди ва 1,5 триллион АҚШ долларини ташкил этди.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

«Ҳилол» журналининг 8(17) сонидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

1562 07:10 / 30.09.2019
Мусулмонлар Қуръони Карим нозил бўлгандан буён инсоннинг она қорнида яратилиши босқичмабосқич амалга ошишини яхши билишади. Чунки бу ҳақиқат уларнинг муқаддас давоми...

2754 20:00 / 02.07.2019
СаволИнсон илмли бўлиши учун устознинг дуоси зарур бўлади. Ҳадя қилинсин, деган гапга келсак, устозим мендан бадавлатроқ. Менинг ҳадям улар учун арзимас бўлиши давоми...

2109 11:05 / 20.03.2020
Саъид ибн Абу Аруба айтади .Умар ибн Абдулазиз ўғлига .Қуръон ўқиб бер,, деди. Ўғли .Қайси сурани ўқий, деб сўради. Умар ибн Абдулазиз .Қоф сурасини,, деди. Ўғли ўқишни давоми...

3980 14:00 / 15.05.2022