Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (99-дарс). Қабрларнинг устига ўтирманглар!

14:01 / 21.08.2020 3083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

401. Муҳаммад ибн Қайс ибн Махрамадан ривоят қилинади: «У бир куни: «Сизларга ўзим ва онам ҳақида гапириб берайми?» деди. Биз туққан онасини айтяпти, деб ўйладик. У эса, қуйидагини айтди:

«Оиша: «Сизларга ўзим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапириб берайми?» деди. «Ҳа», дедик. «Навбатим куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримда бўлган кечада у зот ридоларини қўйдилар. Кавушларини ечиб, оёқ тарафларига қўйдилар. Изорларининг бир тарафини тўшакларига ёздилар ва ёнбошладилар. Кўп ўтмай мени ухлаб қолди, деб ўйлаганларидан, аста ридоларини олдилар. Аста кавушларини кийдилар. Эшикни очиб, ташқарига чиқдилар. Кейин уни аста ёпдилар. Кўйлагимни кийиб, рўмолимни ўрадим, изоримни кийдим. Кейин у зотнинг изларидан борсам, Бақийъга келдилар. У ерда узоқ турдилар. Сўнг қўлларини уч марта кўтардилар. Кейин қайтдилар, мен ҳам қайтдим. Тезладилар, мен ҳам тезладим. Лўкиллаб юрдилар, мен ҳам лўкиллаб юрдим. Югурдилар, мен ҳам югурдим. Шунда у зотдан ўзиб кетдим ва ичкарига кириб олдим.

Энди жойимга ётган эдим, у зот кирдилар ва: «Сенга нима бўлди, Оиша, ҳансираяпсан?» дедилар. «Ҳеч нарса», дедим. «Бунинг хабарини менга ўзинг айтасан, бўлмаса, Латиф ва Хобирнинг Ўзи хабар беради»дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга отам ва онам фидо бўлсин», дедим ва хабарини айтдим. «Олдимда кўринган қора сенмидинг?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шунда у зот кўкрагимга бир туртган эдилар, оғриқ сездим. Сўнгра у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули сенга жабр қилади, деб ўйладингми?» дедилар. «Одамлар ҳар қанча яширишса ҳам, Аллоҳ билади. Ҳа», дедим. «Сен кўрганингда олдимга Жаброил келди. У мени сендан махфий қилиб чақирди. Мен ҳам сендан яшириб жавоб бердим. Кийимингни ечган пайтингда у сенинг олдингга кирмас эди. Мен сени ухлаб қолдинг, деб ўйладим. Сени уйғотишни истамадим. Қўрқиб кетишингдан хавфсирадим. Албатта, Роббинг Бақийъ аҳли ҳузурига бориб, уларга истиғфор айтишингни буюради»дедилар. «Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. «Ассалому ала аҳлид-дияри минал мўъминийна вал муслимийн. Ярҳамуллоҳу ал-мустақдимина миннаа вал мустаъхирийн. Ва иннаа иншаааллоҳу бикум лааҳиқуун», дегин»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар»дедилар.

Муслим ривоят қилган.

403. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаъфарнинг вафоти хабари келганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

3455 17:58 / 21.12.2017
774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта .Ҳолингга давоми...

1672 00:00 / 22.10.2022
410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади садақаи давоми...

3175 13:04 / 11.09.2020
318. Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, унга Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтган .Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши давоми...

4589 13:40 / 24.01.2020