1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кўзи ожизнинг таяммуми

18:08 / 19.08.2020 1588 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол:
Менинг кўзларим ожиз. Бомдод намозини ўқийдиган пайтда уйда ҳамма ухлаётган бўлади. Ўзим мустақил равишда таҳорат оладиган жойгача бора олмайман. Менга фақат бомдод намозини таяммум билан ўқишга рухсат бормикин?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аввало, бир мусулмон оилада бомдод намози вақтида кўзи ожиз, ёши улуғ бир кишидан бошқа ҳамманинг ухлаб ётиши жуда ҳам ачинарли бир ҳол. Айниқса, кўзи ожиз шахс Аллоҳга ибодат қилиш учун ҳаракат қилганида ўз уйидан ёрдамчи топа олмаслиги яна ҳам ачинарли бир ҳолатдир. Албатта, бу барчамизнинг афсусимизга, надоматимизга сабаб бўладиган бир манзарадир. Энди, фаразан айтяпмизки, мана шу ачинарли, афсусланарли ҳолга тушиб қолган, мустақил бориб сув топа олмайдиган, лекин намознинг вақти чиқиб кетишидан, намоз қазо бўлишидан хавотир оладиган одам, албатта, таяммум қилиб намоз ўқиса жоиз. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шариатида рухсат берган нарсадир. Аллоҳ таоло бундай кўнгилсиз ҳолатлар такрорланмаслигини таъминлаган бўлсин, ҳар бир банда Аллоҳга ибодат қиламан деганда тўлиқ бир шароитга эга бўлишини таъминлаган бўлсин.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз зомау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, давоми...

5023 19:00 / 30.04.2020
.Саҳиҳайн,да келади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қўлидан ушлаб олгандилар. Умар у кишига .Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга давоми...

1933 11:02 / 30.10.2020
Диннинг Жаброил алайҳиссалом ҳадисида зикр қилинган асосий уч қисмига биноан, унинг ҳукмларининг ҳам учга бўлиниши собит ҳақиқатдир.1. Мўминмусулмон банданинг давоми...

2926 15:30 / 23.06.2019
.Онамни йўқотгач, қалб шодлигидан маҳрум бўлганман. Фурсат қўлдан кетмай туриб, оналарингиз билан яшаш бахтидан баҳраманд бўлинглар...,.Ҳаётимнинг дастлабки давоми...

1614 15:09 / 11.11.2020
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021