1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг сахий ким?

08:00 / 18.08.2020 3532 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уч киши баҳслашиб қолишди. Улардан бири: «Замонамизнинг энг сахий кишиси Қайс ибн Саъд ибн Алқама», деди. Бошқаси: «Ҳозирги кунда энг сахий киши Абдуллоҳ ибн Жаъфар», деди. Яна бири: «Ҳозир энг сахий одам Ароба Авсий», деди. Улар тортишавериб, охири жанжаллашиб кетишди. Шунда одамлар уларга: «Ҳар бирингиз ўзи айтган одамнинг олдига бориб, ҳожатини сўрасин. Уларнинг берган нарсасига қараб, ким сахийлигини белгилаймиз», дейишди.

Абдуллоҳ ибн Жаъфарни сахий деган одам унинг олдига борса, у сафарга отланаётган экан. «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жияни. Мен ночор йўловчиман, ёрдамингизга муҳтожман», деди. Абдуллоҳ ибн Жаъфар энди оёғини маркабига қўяётган эди, оёғини ундан олиб, «Мана шу маркаб ҳам, ундаги нарсалар ҳам сенга, олавер», деди. Маркабнинг устида қимматбаҳо кийимлар ва икки минг динор пул бор экан.

Қайс ибн Саъдни мақтаган одам борса, у ухлаб ётган экан. Эшикни тақиллатган эди, бир жория: «Нима ҳожатинг бор? Хожам ухлаяпти», деди. У ҳеч вақоси йўқ йўловчи эканини, ёрдам сўраб келганини айтди. Жория: «Сўраган нарсанг уни уйғотишга арзимас экан», деди-да, уч юз динор солинган ҳамён олиб чиқиб, «Отхонага боргин-да, отлардан бирини танлаб, миниб кетавер», деди. У ҳамённи олиб, уловни миниб кетди. Қайс уйғонгач, жория бўлган воқеани айтиб берган эди, уни озод қилиб юборди. 

Аробани мақтаган одам борса, унинг кўзи ожиз бўлиб қолган экан. У уйидан чиқиб, икки қулининг ўртасида масжид томон борар эди. Бояги киши: «Мен бир қийналган йўловчиман, сиздан ёрдам сўрайман», деди. Ароба: «Эҳ... Аллоҳга қасамки, Аробанинг уйида бир дирҳамгина қолган. Биродар, сен мана шу икки қулни олақол», деди. У: «Мен бор-будингизни олмоқчи эмасман», деди. Ароба эса: «Аллоҳга қасамки, шундай қилишинг керак. Агар олмасанг, улар озод» деб, қуллардан қўлини тортди-да, уйига қайтди. У йўлда деворларга урилиб кетиб, юзини жароҳатлаб олди. 

Одамлар тўпланиб, энг сахий зот Ароба экан, деб ҳукм чиқаришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.Шундай бўлганидан кейин ким ҳам Унинг азобидан қочиб қутула олар эканСураи давоми...

8929 21:10 / 31.03.2019
Абу Жаъфар айтади .Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. .Эй Абу Жаъфар, давоми...

2363 08:00 / 26.12.2020
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2770 19:02 / 25.05.2020
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган вақтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган давоми...

5311 09:10 / 21.08.2019
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021