1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжидларда жамоат намозлари учун тайёргарлик ишлари қандай кечмоқда?

12:00 / 16.08.2020 3178 pdf Ўқиш режими + -

2020 йил 17 августдан республика бўйлаб 2070та масжиднинг барчасида бомдоддан бошлаб барча фарз намозларини жамоат билан адо этишга рухсат берилмоқда. Албатта, ҳозирча, жума намозларини адо этишлик истисно қилинган.

Бугунги кунда республиканинг барча масжидларида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларга кираверишда дезинфекцияловчи гиламлар, тунеллар ўрнатиляпти, антисептик воситалар ва тана ҳароратини ўлчагичлар билан таъминланмоқда.

Намозхонлар турадиганлар жойлар махсус белгиланиб, уларнинг оралиғи 1,5 метрлик ижтимоий масофага мос келиши юзасидан чоралар кўриляпти.

Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги «Новза», «Ҳазрати Имом», «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидларида бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.

Шу ўринда масжидларда жамоат билан фарз намозларини адо этиш учун тартибларни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз.

- масжидларнинг кириш жойларида дезинфекцион “тўшак”лар ўрнатилади, ташриф буюрган намозхонлар у орқали ўтади, бирламчи дезинфекциялаш воситаларида қўлларига ишлов беришади, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан ҳароратлари ўлчанади;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши керак;

- тана ҳарорати 37ºC ва ундан юқори бўлган ҳолатда ва касаллик аломатлари сезилган фуқароларни алоҳидалаш ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш зарур;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда) талаб этилади;

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳалари ўрнатилади;

масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш) йўлга қўйилади;

- масжидларда жума намози вақтинча адо этилмайди;

- ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этилади;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш амалга оширилади;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш ишлари бажарилади;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик таъминланади;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.

Манба: Kun.uz

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 20 февраль куни GRAND TA`LIM муассасасининг Наманган вилоятида филиали очилди.Очилиш маросимига бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф давоми...

3385 11:04 / 22.02.2021
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади. Ўзбекистон давоми...

2046 17:03 / 24.02.2024
Ҳурматли юртдошларҲафтанинг сешанба ва жума кунлари .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида, шом намозидан сўнг сийрат суҳбатлари давом этади. давоми...

1668 13:00 / 24.05.2021
Бугун, 13 май куни Мадина шаҳрига эсономон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ҳаж ndash 2025rdquo ишчи гуруҳи давоми...

1108 19:05 / 13 май
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021