1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нигерияда масжидлар шартли равишда очилади

09:00 / 07.08.2020 1675 pdf Ўқиш режими + -

Нигериянинг ибодат масканлари ҳамда мамлакатнинг энг гавжум шаҳри 7 август жума куни ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Peace Fm Online сайти хабар берди.

Маълумотга кўра, Лагос штатининг губернатори шаҳарнинг ибодат марказлари ва масжидлар 7 август жума куни қайта очилишини эълон қилди. Черковлар эса биринчи маросимини 9 август якшанба куни ўтказадилар.

Лагос губернатори Бабажиде Санву-Олу масжидлар ва черковлар учун масъул бўлган шахслар санитария ва тана ҳароратини назорат қилиш воситаларига эга бўлиши керак, дея таъкидлади. Штат ҳукумати ижтимоий масофани сақлашни таъминлаши керак. Ибодат жойлари ўз имкониятларининг ярмини қабул қилишади ва 65 ёшдан ошган одамлар ибодат жойларига бормасликлари тавсия этилди.

Бугунги кунгача Нигерияда Covid-19 юқумли касаллиги сабабли 850 дан ортиқ киши вафот этган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги .InterContinental, меҳмонхонасида .Мотуридийлик ва ҳозирги замон, мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда давоми...

1297 21:00 / 25.11.2023
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида ....Қуръонни тартил билан тиловат қил, дея марҳамат қилган.Яъни, .Қуръонни тартил билан тиловат қил, деб уни донадона, ҳар бир ҳарфини давоми...

1615 20:27 / 13.01.2021
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2241 16:51 / 06.10.2021
Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.ТАСС агентлигининг давоми...

2647 11:00 / 06.03.2022