1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Икки ҳайит намозида машруъ бўлган зикр

17:20 / 30.07.2020 2010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, «Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса (уйғоқ ўтказса), қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди» ёки «Ким икки ҳайит кечасида Аллоҳ учун савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса, қалблар ўладиган пайтда унинг қалби ўлмайди».

Шофеъий ва Ибн Можалар заиф иснод ила ривоят қилишган. 

Икки ҳайит кунлари такбир айтиш ҳам мустаҳаб. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққанидан то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса, арафа кунининг бомдодидан бошлаб то ташриқ куни охиригача (асрдан кейингача) айтади.

Такбир қуйидагича айтилади:

Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар!

Аллоҳу акбар!

Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!

Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд!

(Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Баъзилар:

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла иййаҳу мухлисийна лаҳуддийна ва лав кариҳал кафирун, Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу содақо ваъдаҳу ва насоро ъабдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтса ҳам яхши», дейишган.

(Маъноси: Аллоҳ улуғларнинг улуғидир, унга кўп ҳамдлар бўлсин. Эртаю кеч Аллоҳни поклаб ёд этурман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга ибодат қилиб, Унинг динида холис бўламиз, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир.)

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавфхатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида давоми...

7818 09:00 / 19.10.2020
IV боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки соҳиби сўзларини, улар қаердан гапирганини билган ва инсонларнинг муомалаларини давоми...

3243 12:00 / 27.03.2019
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. давоми...

2804 11:05 / 09.11.2018
Йўқ Соатни ёлғонга чиқардилар. Ва Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик.Кофирмушриклар залолатларида шу даражага етдиларки, давоми...

5832 14:34 / 09.10.2020
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021