1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

92-боб. Юзга урмаслик

11:07 / 27.07.2020 3196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

174. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ходимини урадиган бўлса, юзига уришдан четлансин», дедилар».

Шарҳ: Аслида Исломда инсонни уриш ҳақида тавсия йўқ. Бироқ жуда катта беодоблик қилиб юборган ходимни уришга тўғри келиб қолиши мумкин. Ана ўшанда ҳам унинг юзига урмаслик керак экан.

175. Жобирдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тумшуғига тамға босилган ҳайвоннинг олдидан ўтдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким мана шу ишни қилган бўлса, Аллоҳ уни лаънатласин. Ҳеч ким юзга бундай тамға босмасин ва юзга урмасин», дедилар».

Шарҳ: Демак, Исломда нафақат инсон, ҳатто ҳайвоннинг ҳам юзига тамға босиш мумкин эмас экан. Ҳайвонларнинг юзига тамға босиш, бурнини кесиш ва бошқа шу каби ишлар Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган амаллардандир.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак, дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз. .,. ., . Шуъайб давоми...

1888 13:19 / 09.08.2025
Албатта, раҳмнинг ўзини узиш иложи йўқ нарсадир. Бу ерда раҳм орқали бўладиган қариндошлик алоқаларини узиш маъноси ҳақида сўз боради. Қатодадан ривоят давоми...

914 14:10 / 09.12.2025
5 ., ., ., .,. 5. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай, дейишди..Онангга,, дедилар..Сўнгра кимга, деди..Онангга,, давоми...

3578 16:42 / 10.10.2018
58. Ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши давоми...

2982 17:15 / 03.03.2019