1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй уммат қиёмат яқин... (саккизинчи мақола)

11:00 / 15.07.2020 3207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам бир куни: «Бу қуёш қаёққа кетишини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг расули аълам», дейишди. 

«Албатта, бу то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунча юриб бораверади. Сўнгра сажда қилган ҳолида йиқилади. То унга «Кўтарил, келган ерингга қайт!» дейилгунча ўшандоқ тураверади. Кейин чиқар жойидан чиқади. Кейин то ўзининг Арш остидаги қароргоҳига етгунча юриб бораверади. Сўнгра сажда қилган ҳолида йиқилади. То унга «Кўтарил, келган ерингга қайт!» дейилгунча ўшандоқ тураверади. Кейин чиқар жойидан чиқади. Сўнгра яна юради. Одамлар ундан ҳеч нарсани инкор қилмайдилар. У ўша Арш остидаги ўз қароргоҳига боради. Бас, унга кўтарил, мағрибингдан чиқувчи бўл, дейилади. У мағрибидан чиқувчи бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:

«Ўша қачон бўлади, биласизларми? Бу ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайдиган пайтда бўлади», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ёд олиб, ҳеч ёдимдан чиқармадим. У зотнинг шундай деганларини эшитганман: «Аломатларнинг биринчи чиқадигани қуёшнинг мағрибдан чиқиши ва одамларга добба-жониворнинг чошгоҳ пайтида чиқишидир. Қайси бири олдин чиқса, кейингиси дарров шеригининг орқасидан чиқади».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Абу Довуд: «Нозил қилинган китобларни ўқиб юрадиган Абдуллоҳ: «Менимча иккисидан олдин чиқадигани қуёшнинг мағрибидан чиқишидир», деди»ни зиёда қилган.

Муслимнинг «Иймон»даги ривоятида: «Албатта, Аллоҳ Ямандан ипакдан ҳам юмшоқ шамол юборади. У қалбида ачитқи уриғи оғирлигича иймони бор бир кишини ҳам қўймай, албатта, қабз қилади», дейилган.

Икки шайхнинг ривоятида: «Қиёмат фақатгина ёмон одамлар устида қоим бўладир», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи ер юзида «Аллоҳ, Аллоҳ» дейиш қолмасдан туриб қиёмат қоим бўлмас», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Пасткашнинг ўғли пасткаш дунёдаги энг саодатли одам бўлмасдан туриб қиёмат қоим бўлмас», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Қиёмат жуда ҳам яқин қолганда Ямандан чиққан шамол туфайли мусулмонларнинг ҳаммалари ўлади. Дунёда фақат кофирлар қолгандан кейингина қиёмат қоим бўлади.

Қиёматнинг аломатлари айтиб ўтилди. Уламоларимиздан баъзилари бу аломатларнинг тартибини билиш учун ҳаракат қилиб кўрганлар. Аммо ҳамма аломатларни бирин кетин тартиби қандоқ бўлишини англаш қийин бўлган. Натижада, қиёмат аломатларининг биринчиси Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг пайғамбар этиб юборилишлари ва охиргиси Ямандан чиқадиган шамол экан деган хулосага келганлар.

(Тамом)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи бобҲузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади, деди.Ҳузайфа.Мен у давоми...

2510 21:40 / 07.05.2019
Туғилган ҳар бир болани тўлақонли эмизиш отаонанинг бурчи, боланинг ҳаққидир.Ҳа, отаонадан туғилган ҳар бир фарзанд соғлом бўлиши учун у аввало тўлақонли давоми...

4618 12:30 / 24.10.2018
Сизнинг қайси миллатга мансублигингизнинг Холиққа нима аҳамияти бор Аввало, сиз инсонсиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг. Миллатингиз билан фахрланманг, чунки давоми...

3708 09:00 / 05.05.2021
Бир киши Жаъфар асСодиқ розияллоҳу анҳуга .Аллоҳнинг борлигига қандай далил бор Фақат менга олам, ундаги дунё матоҳи ва дуру гавҳарлардан далил келтирма, деди. давоми...

2379 07:10 / 31.07.2019