1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

91-боб. «Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин», дема

19:23 / 13.07.2020 3161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

172. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч қачон «Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин», деманглар», дедилар».

Шарҳ: Кишиларни сўкиш, ҳақорат қилиш, бировнинг юзи Аллоҳ таоло томонидан хунук қилинишини тилаш мумкин эмас экан. Бунинг сабаби кейинги ривоятда баён қилинади.

173. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Зинҳор «Аллоҳ юзингни, сенинг юзингга ўхшаган юзларни ҳам қабиҳ қилсин», деманглар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Одам алайҳиссаломни ўзининг суратида яратган», дедилар».

Шарҳ: Аллоҳ таоло Бану Одамни улуғлаб, мукаррам қилиб қўйган. Шунинг учун ҳеч бир кишига «юзинг қабиҳ бўлсин», дейиш мумкин эмас.

«Аллоҳ азза ва жалла Одам алайҳиссаломни ўзининг суратида яратган» деган жумланинг маъноси ҳақида уламолар бир оз баҳс қилганлар.

«Ўзининг сурати» деганда «Одамнинг ўз суратида» деган маъно назарда тутилган, дейишади баъзи уламолар. Яъни Одам жаннатда бўлганида ҳам, ундан чиққанида ҳам доимо ўз суратида бўлган. Ўша сурат муҳтарам ва мўътабардир, уни ҳақоратламаслик керак.

Иккинчи гуруҳ уламолар эса: «Ўзининг суратида» деганда «Аллоҳнинг сурати» лейилмоқчи, дейдилар. Билувчи, эшитувчи, кўрувчи ва бошқа сифатларга эга бўлган Аллоҳ таоло ана шу суратлардан Одамга ҳам ато қилган, деган маъно келиб чиқади, дейишади.

Нима бўлганда ҳам, Одам боласини юзи қабиҳ бўлишини тилаб қарғаб бўлмайди.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
43. Абу Бакр ибн Ҳазмдан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг биридан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дўстлик мерос давоми...

3082 11:30 / 20.01.2019
Шифокорлардан бири айтади Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан давоми...

4544 13:00 / 01.08.2021
. ,. Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади .Солиҳа аёл Хавла бинти Ҳаким айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғилларидан бирини давоми...

1665 15:51 / 18 май
. , . ,. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳи кабираларнинг энг каттаси бир одам отаонасини давоми...

2357 14:37 / 24.12.2024
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021