1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фикр юритмайсизми?

15:14 / 11.07.2020 2460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида Қуръондаги оятларни ўқир эканмиз, бугунги кун кўзи билан қараганда ҳамма биладиган оддий далиллардек қабул қилишга ўрганиб қолганмиз. Чунки замонавий илм-фан кашфиётлари сабабли биз бугун табиатда сувнинг айланиш жараёни қандай рўй беришидан озми-кўпми хабардормиз. Аммо Қуръони Карим оятларида сув Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган энг улуғ неъмат экани, агар уни Аллоҳ осмондан ёғдирмаса ёки уни денгиз сувидай шўр қилиб қўйса, одамзод қандай аҳволга тушиши баён қилиб берилган:

«Биз осмондан баракотли сув – ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида боғ-роғларни ва ўриб олинувчи дон-дунларни ҳамда тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд хурмоларни ундириб-ўстирдик. Бандаларга ризқ бўлсин учун (мана шундай қилдик). Яна у (сув) ёрдамида ўлик шаҳарни – ерни тирилтирдик» (Қоф сураси, 9-11 оятлар).

«Ва Биз осмондан ўлчов билан сув ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз. Сўнг Биз сизлар учун у ёрдамида хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у (боғларда) яна кўп мевалар бўлур, сизлар улардан ейсизлар» (Муъминун сураси, 18-19 оятлар).

Барчаларимиз ҳар куни литрлаб ичадиган сувимизнинг қаердан келгани, у нега чучук қилиб қўйилгани ҳақида кўпам бош қотириб кўрмаймиз. Франциялик тиббиёт олими Морис Букай «Таврот, Инжил, Қуръон ва ҳозирги илм» китобида бундай ёзади: «Қуръони Каримдаги мана бу оят бир эътибор қилинг: «Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Шукр қилмайсизларми?!» (Воқеа сураси, 68-70 оятлар). Аллоҳ чучук сувни хоҳласа шўр сув қилиб қўйиши мумкинлиги илоҳий қудратга ишора. Илоҳий қудрат, шунингдек, булутлардан ким ёмғир ёғдириши, инсон хоҳласа ҳам бу ишни қила олмаслиги билан яна бир марта таъкидланяпти.

Бизнинг давримизга келиб замонавий илм-фан технологиялари ривожланиши натижасида бугун сунъий равишда ёмғир ҳосил қилиш мумкин. Шунга асосланиб Қуръондаги оятни ёлғонга чиқарса бўладими? Жавоб аниқ – йўқ, чунки бу борада инсоннинг имкониятлари қанчалик чегаралангани ва сунъий ёмғир ҳосил қилишда замонавий технологиялар атрофдаги кўплаб табиий ҳолатларга боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Франция метеорология хизматининг мутахассисларидан бири М.А.Фаси Бутунжаҳон энциклопедиясининг «Ёғинларнинг тушиши» бобида бундай деб ёзади: «То булут ўз тадрижий ривожланишининг маълум босқичига чиқмагунича (вояга етмагунича) ёки ёмғир булутига хос зарур хусусиятларга эга бўлмагунича ҳеч қачон бу булутда сунъий равишда ёмғир ҳосил қилиб бўлмайди». Демак, то булутда маълум табиий ўзгариш рўй бермас экан, инсон ҳеч қачон техник воситалар ёрдамида унда сунъий равишда ёмғир ярата олмайди. Агар бунинг имкони бўлганида Ер куррасида қурғоқчилик муаммоси қолмаган бўларди, ваҳоланки, бу муаммо ҳалигача тугатилган эмас. Ёмғирга хўжайинлик қилиш ва об-ҳавони инсон хоҳишига кўра бошқариш орзулигича қолиб кетишини замонавий илм-фан ҳам тан олди».

 

Муҳаммад Нофеъ Муҳаммад юсуф тайёрлади.

«Ҳилол» журналининг 6(15)сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,. Ушбу уч давоми...

2163 19:10 / 12.05.2019
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

3002 19:30 / 13.10.2019
Мутааххир уламолар билан мутақаддим уламолар ўртасидаги фарқ тупроқдан токи юлдузга қадардирИккита мисол келтираман1. Имом, аллома, фақиҳ, мутакаллим, наҳв ва давоми...

2252 15:00 / 07.01.2022
Ҳар куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига миллиардлаб дуолар кўтарилади.Кўпчилигимиз .Нега дуоларим қабул бўлмаяпти, дея куюниши бор гап.Аввало, дуо қилиш одоблари ва давоми...

22686 11:02 / 31.05.2020