1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

08:38 / 11.07.2020 2058 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси, Ўрта Осиёдаги Ҳанафий мактабининг буюк уламоларидан бири, устоз шайх Чубак ҳожи Жалиловнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг Ислом йўлида қилган хизматлари учун ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида Қирғиз қардошларимизга ва марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Марказий Осиёнинг энг забардаст ва етук уламоларидан ҳисобланган шайх Чубак ҳожи Жалилов 1975 йил 21 январь куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманининг Бой-Мундуз қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Шайх Чубак ҳожи ўрта мактабни қизил дипломга битириб, 1992-96 йилларда Қирғизистондаги «Ҳазрати Умар» номидаги Қирғиз-Ислом университетида таҳсил олган. 2000-2002 йилларда Саудия Арабистонидаги «Уммул Қуро» халқаро университети қошидаги Араб тили институтида, 2002-2006 йилларда шу университетнинг «Фиқҳ» фани бўйича таҳсил олган.

2010-2012 йиллар мобайнида Қирғизистон Республикаси муфтийси лавозимида фаолият олиб борган шайх Чубак ҳожи Жалилов коррупцияга қарши қаттиқ кураш олиб борган уламолардан эди.

Шунингдек, фиқҳ, араб тили грамматикаси, тафсир, ҳадис фанларидан илм-толибларига дарс берган.

Маълумотларга кўра, устоз шайх Чубак ҳожининг шахсий кутубхоналари бўлиб, кутубхона фондини ўн минга яқин китоблар ташкил этади. Уларнинг аксарияти фиқҳ, ақида ва Ислом тарихи тўғрисидаги китоблар ҳамда қирғиз бадиий адабиёти ва ушбу юртнинг тарихига оид асарлардан иборат. Етук олим Чубак ҳожи кунига 500 бет китоб ўқишни ўзига вазифа қилиб олган экан.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган давоми...

2576 14:00 / 10.05.2021
2023 йилнинг 1011 октябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи Котибиятининг ХХIйиғилиши бўлиб ўтди. давоми...

1258 09:09 / 13.10.2023
Бугун 12 август куни .Hilolnashr, нашриётининг мажлислар залида .Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналнинг 50юбилей сони нашр этилиши муносабати билан давоми...

1629 15:02 / 12.08.2023
ADCB ислом банки аввалги номи .AlHilal, Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ADCB ислом банкнинг Қозоғистондаги бош раҳбари Гордон Хаскинс давоми...

1122 18:25 / 14.11.2024
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021