1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ухлаётган одамнинг қулоғи эшитадими?

11:05 / 08.07.2020 3085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلَا تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ ۚ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولَٰئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولاً

 

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир» (Исро сураси, 36-оят).

Шуни билиш керакки, Қуръони Каримда «самъ» (қулоқ) сўзи билан «басар» (кўз) сўзи кўп ўринларда ёнма-ён келган бўлиб, ўша ўринларда «самъ» сўзи «басар» сўзидан олдин келади.

Ҳозирги замон илми шуни таъкидлайдики, ҳомила миясидаги эшитиш билан боғлиқ ҳудуд кўз билан боғлиқ ҳудуддан олдин шаклланар экан. Ҳомила она қорнида турганида эшита бошлайди, аммо кўрмайди. У кўзлари очилишидан анча олдин атрофидаги шовқинларни эшита бошлайди.

Бола туғилгач, ундаги тўлиқ шаклланган сезги аъзоси қулоқ бўлади. Атрофни тўлиқ ҳолда кўрадиган бўлиши учун эса чақалоққа бироз вақт керак бўлади. Масалан, янги туғилган чақалоқнинг кўзи олдида бирор жисм ҳаракатланса, кўзларини пирпиратмаслиги мумкин. Аммо атрофида шовқин, овоз бўлса, ўша тарафга қарашга интилади. Шундай қилиб, қулоқ кўздан олдин шаклланади, эшитиш ҳисси кўриш ҳиссидан олдин ишлай бошлайди.

Инсон ухлаётган пайтда ҳам кўзлари кўрмайди, кўзи устида қўлингизни ҳаракатлантирсангиз, сезмайди. Аммо баланд овозда гапирсангиз, чўчиб уйғониши мумкин. Чунки, эшитиш сезгиси уйғоқ бўлади.

Инсон вафот этиш чоғида ҳам кўзи юмилади, аммо миясидаги эшитиш билан боғлиқ ҳудуд ҳали фаолиятини тўхтатмагани сабабли қулоғи ишлаб туради, атрофни эшитиб туриб, бироздан сўнг эшитмай қолади. Шундай қилиб аввал шаклланадиган аъзо қулоқ ва аввал ишлай бошлайдиган сезги эшитиш бўлса, энг охири фаолиятини тўхтатадигани ҳам эшитиш ҳиссидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик» (Каҳф сураси, 11-оят).

Асҳоби Каҳф (Ғор соҳиблари) ғорга кирганларида уйқуга кетадилар. Аллоҳ таоло уларнинг қулоқларига парда уриб қўйгач, уч юз йилдан кўп муддат ухлайдилар. Ҳа, уларнинг эшитиш сезгилари ҳам ухлатиб қўйилган эди.

Қуръони Каримда «қулоқ», «эшитиш» сўзлари «кўз», «кўриш» сўзларидан олдин зикр қилинганини юқорида айтдик. Бунинг беҳикмат эмаслигини мисоллар билан баён қилдик.

Баъзи Ислом душманлари «Қуръонни Муҳаммад ўзи тўқиб олган» деб даъво қилаётган бўлсалар, у ҳолда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бундан ўн тўрт аср аввал бу ҳақиқатларни ким ўргатди? Албатта, бу ҳақиқатларни у кишига барча нарсадан хабардор Зот бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзи нозил қилган, таълим бергандир!

Зағлул Нажжорнинг суҳбатлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Қуръондан Аллоҳ таолонинг .Биз тақводорларни суворий ҳолларида Ҳадиси шарифларда айтилишича, Қиёмат куни кимлардир пиёда, кимлардир суворий уловда, давоми...

1999 08:00 / 27.08.2020
Бугунги кунимизда одатга айланиб қолган ачинарли ҳолатлардан бири ndash қалблардан дуонинг йўқолишидир. Фақатгина Аллоҳ раҳм қилган зотлар бундан мустасно. Агар давоми...

10204 18:40 / 10.07.2020
Абдуллоҳ ибн Солиҳ Ажлий айтади .Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўғилларидан бири Ибн Саммокнинг илм ҳалқаларига қатнашар, аммо одатда бўлиб турадиган баҳсмунозараларга давоми...

1948 08:00 / 05.05.2020
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАлҳамдулиллааҳи Роббил ъааламин, вассолаату вассалааму ъалаа хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъинАссалому давоми...

7111 04:28 / 14.04.2017