1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бефарзанд киши учун Набавий муолажа

19:05 / 25.06.2020 5557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзларининг Муснад номли китобларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳеч бола билан ризқланмадим, менда бола бўлмади» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Кўп истиғфор айтиб, кўп садақа қилсанг, ризқланасан» дедилар. Бояги киши истиғфор ва садақани кўпайтирди.

Жобир розияллоҳу анҳумо айтадилар: «У одамга тўққизта ўғил фарзанд берилди».

Мулла Али Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гўё Нуҳ алайҳиссаломдан ҳикоя тарзида айтилган «Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма - кет барака ёмғирини юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола - чақа ила мадад берадир. Ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир» (Нуҳ сураси, 10–12 оятлар) оятидан иқтибос олдилар».

Ҳадислардан бирида шундай келган: «Ким истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ унга ҳар бир ғамдан кушойиш, тангликдан қутулиш йўли ва унга ўйламаган томонидан ризқ беради».

Имом Аҳмад, Ҳоким Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолар ривоят қилишган.

Мулла Али Қорий раҳимаҳуллоҳнинг «Шарҳу Муснади Аби Ҳанийфа» китобининг, 587-бетидан.

Мавзуга оид мақолалар
Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб давоми...

4972 14:36 / 22.10.2019
Ислом дини мўминмусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бирбирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари давоми...

3649 11:00 / 11.01.2019
, . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан давоми...

3765 07:40 / 05.04.2019
Ассалому алайкум азиз юртдошим Бугундан 1442 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги бошланди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ давоми...

2360 11:00 / 15.07.2021