1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби

10:13 / 11.06.2020 2128 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берди.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:

– 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– паспорт (электрон шаклда);

– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;

– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

Олий диний таълим муассасаларига:

– Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига
2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
– Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– паспорт (электрон шаклда);

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок давоми...

2105 13:50 / 28.02.2024
Бугун, 27 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Чилонзор туманидаги .Собитхонҳожи, жомеъ масжидига давоми...

2060 11:06 / 27.08.2022
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда .Ҳилол нашр, матбаа нашриёти ҳамкорлигида давоми...

2587 10:05 / 19.12.2022
Саудия Арабистонининг Ислом ишлари, тарғибот ва раҳбарлик вазирлиги мамлакатдаги масжидларда ва аёллар марказларида Қуръон ўқиш ва ёдлаш курслари давом этишини давоми...

1825 18:00 / 15.10.2021
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021