1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Мусулмон киши намозни умуман қазо қилмаслиги керак

13:00 / 07.06.2020 3326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намоздан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадисда фақат Бомдод ёки Аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб, қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракъат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Унинг намози қазо бўлмайди.

Баъзи кишилар агар намоз вақти оз қолган бўлса, кейинроқ, бемалол қазосини ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши намозни умуман қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш анча қийин. Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракъатига илиниб қолса ҳам, ҳаракат қилиш керак. Бундай рухсатнинг берилиши биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
495. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Сизлар билан ғазот ёки жиҳод қилайликми, дедим. .Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали мабрур ҳаждир,, давоми...

4345 15:25 / 26.03.2021
. . Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар умматимга машаққат бўлишини давоми...

3734 13:04 / 06.09.2020
568. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Ҳинд бинт Утба .Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён хасис одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Фақат давоми...

1886 19:00 / 24 январь
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлган эди. Ислом учун ўта нозик бир пайт. Ҳар қандай кишининг бир оз мойиллиги ҳам давоми...

4409 16:51 / 26.12.2017
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар