1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазондан сўнг нима қиламан? (еттинчи мақола)

10:30 / 22.05.2021 2489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлинг

Инсонларни ибодатдаги аҳволини кузатган инсон уларнинг кўпчилигини Рамазон вақтида ибодатга қаттиқ берилганини ва Рамазон ўтгач ўзларининг оддий ҳаётларида бекорчилик ва ибодатларни вақтида қилмасликларини кўриш мумкин. Гўё Рамазон ойи Роббиси ўзга ойлар Роббиси эмасдек. Кўпчилик инсонларни масжидда намоз ўқишдан узоқлашганини, садақаларни қизғанишларини, нафл рўзаларни тутмасликларини, чиройли хулқдан узоқлашганини кузатиш мумкин.

Бишрил Ҳофийга айтилди: “Бир қавм борки улар Рамазонда ибодатга қаттиқ киришадилар. “Қандай ҳам ёмон қавм экан, Аллоҳнинг фақат Рамазондаги ҳаққини билишар экан. Йил давомида ибодатга қаттиқ киришган инсонгина солиҳ бўлади”- дедилар. (Ибн Ражабнинг “Латоифул Маъориф” китоби).

Алоҳ таоло маълум бир вақтда ибодатга қаттиқ киришиб бошқа вақт ташлаб қўйишдан огоҳлантириб шундай деди: Ва сизлар бир жамоат бошқа бир жамоатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (ўзларингиз аҳдлашган кишиларга нисбатан) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қавм билан қилган аҳд-паймонларингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз. Албатта, Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта қиёмат кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур. (Наҳл сураси, 92-оят).

Ибн Касийр деди: Мужоҳид ва Қатода ва ибн Зайд деди: “Бу аҳд тузиб сўнгра уни бузган инсон кабидир” (ибн Касийр тафсири).

Абдуллоҳ ибн Саржас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳим зиёдадан сўнг нуқсондан ўзингдан паноҳ сўрайман”. (Саҳиҳ ибн Можаҳ).

Ибн Ал-Асийр деди: бунинг маъноси “ишимиз тўғри бўлгандан сўнг бузилишидан, бир жамоат билан бўлиб туриб улардан ажралиб қолишдан”. Бу сўзнинг асл маъноси салла ўралгандан сўнг ечиб кетишидир. (Ибн Асийрнинг Ан-Ниҳоя китоби).

Ҳақиқатдан инсонда заифлик борки уни енгиб ўта олмайди. Ундан ўзининг инсонийлик чегарасидан чиқиш талаб қилинмайди, балки ундан Рамазондан кейин ҳам ўзгармайдиган фарз намоз, закот, садақа каби собит ибодатларни маҳкам ушлаш, шунингдек доимо талаб қилинадиган тавбани канда қилмаслик талаб қилинади.

Аллоҳ таолодан Ўзининг олдига боргунимизча тоат ибодатда собит қилишини сўраймиз ва қалблар ўзгаришидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, сўнгги дуоимизни оламлар Роббисига ҳамдлар айтиб якунлаймиз!

(Тамом)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасида эканини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто давоми...

4639 21:10 / 07.04.2019
Котиб Чалабий quotКашфуззуннундаquot quotИлму ҳиялишшаръияquot шариатга мувофиқ ишлатиладиган ҳийлатадбирлар илмини фароиз мерос илми каби, фиқҳ илмига тегишли давоми...

5623 14:40 / 27.03.2019
Имом Мотуридийнинг даври ақийдавий хуружлар авжига чиққан, мўътазилаларнинг таъсири остида аҳли сунна эътиқодига нисбатан шубҳалар тарқаган замон бўлган. Шу давоми...

2392 11:30 / 29.04.2020
Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа давоми...

3149 09:30 / 04.09.2021
Видеолар

577 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212602 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131823 14:35 / 11.08.2021