1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Соғинч...

12:03 / 30.05.2020 1664 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жўшқинбой сафарга чиқишидан олдин анча ҳаяжонланди. Бу сафарга ҳали боролмасам керак деб ўйлаганди, Аллоҳ яна марҳамат кўрсатди.

Сафари ҳақида ўйлаб, юраги ҳапқириб кетар, қаттиқ ҳаяжонланаётганди. Рафиқаси бу ҳолатни кўриб, бироз хавотирга тушиб қолганди.

«Хотин, неча йиллардан бери бу сафарни орзу қиламан, қара, иншааллоҳ, насиб этаяпти. Манзилга етиб боргач, ёнларига кираман-да, мен келдим деб айтаман», дерди-да, қолган гапларини айтолмасдан йиғлаб юборарди. Йиғлайдиям-да, эсини танибдики, ўша бораётган жойига боришни орзу қилади.

Завжаси ҳам бу энтикишни кўриб, Жўшқинбойга ҳавас билан қарайди. «Хўжайин, сиздан илтимос, мендан алоҳида салом айтинг, менинг ҳам қаттиқ яхши кўришимни айтиб қўйинг, яна ҳаяжонда эсингиздан чиқиб кетмасин», дерди.

«Албатта, айтаман хотин, иншааллоҳ, айтаман», дейди Жўшқин кўзлари ёшланиб.

«Хўжайин, фақат сиздан илтимос, ёнларига кирганингизда, олдингизда одам бўлсин. Мен қўрқяпман, қаттиқ ҳаяжондан ҳушдан кетиб қолсангиз, қарайдиган одам бўлмай қолади», дерди хавотирланиб.

Жўшқин сафарга қаттиқ ошиқаётганидан, назарида кунлар ўтмасди. У сафар кунини жуда интиқ кутарди. Бўш қолди дегунича сафари ҳақида ўйлар, орзуларининг рўёби учун тинмай Аллоҳга ҳамд айтарди. Ё Роббим, наҳотки шу сафарни мен гуноҳкор бандангга насиб этдинг деб Роббига ҳамд айтарди. Сафарга эсон-омон етиб олишни Аллоҳдан сўрарди.

Ниҳоят, сафарга чиқиш куни етиб келди. Жўшқин сафарга нарсаларини тайёрлаяптию қалбини ажиб ҳислар эгаллаган. Сафарга кўп нарсалар олмади, фақат энг зарур нарсаларни олди.

Таксида аэропортга кетяпти-ю, ҳали ҳам ишонгиси келмасди. Наҳотки мен кетяпман дерди ўзига ўзи.

Аэропортдан ҳеч қандай машаққатсиз учоққа чиқиб олди. Жўшқин ҳаётида ҳали учоққа чиққан одам эмас. Ҳаётидаги энг биринчи ўз юртидан бошқа давлатга сафари эди.

Биринчи учоққа чиққанлар одатда қўрқишади, лекин Жўшқинда қўрқув йўқ эди. Бораётган жойига бўлган муҳаббат ва ошиқиш, учоқдаги учиш қўрқувидан устун эди.

Учоқ қўнди. Жўшқин борадиган манзилга энди автобусда кетиш керак эди. Жўшқин бир-икки масала билан аэропорт ҳудудида қолиб кетганлиги учун автобусга энг охирида бориб ўтирди. Автобусдаги энг охирги ўриндиқ насиб қилди. Йўл чарчоғи бўлса-да, кўзларига уйқу келмасди. Манзилгача беш юз километрча масофа бор.

Жўшқин анча пайт йўлга қараб кетди. Бироз ухлашга ҳаракат қилди. Анча йўл юргандан кейин бироз кўзи илинибди.

Автобус бир қалқиб, бурилганда Жўшқин уйғониб кетди. Кўзларини дарров очиб, манзилга етиб келдикми деб автобус ойнасидан қараган эди зиёратларига келаётган ҳабибининг истиқоматгоҳларининг минорасига кўзи тушди.

Жўшқин ҳаяжондан «Масжиди Набавий» деб бақириб юборди. Кўзлари минораларни кўриб, ичида бир нима ўзилгандек бўлди. Жўшқиннинг овозидан автобусда ухлаб ётганлар уйғониб кетди. Улар ҳам дарров ойнадан қарашга ошиқди. Автобусда сафарга ота-онасини олиб келган фарзандлар қаранг Расулуллоҳнинг масжиди деб ишора қилишар, Жўшқин эса бахтли миноралардан кўзларини узолмасди.

Қани энди автобус ҳозир шу ернинг ўзида тўхтасаю жони борича югириб масжиди Набавийга етса. Дарвозасидан кира солиб «Мен келдим, Ё Расулуллоҳ, мен келдим, ё Расулуллоҳ» деса.

Жўшқин ўттиз бир йил деганда Ҳабибини кўргани келди.

Ҳозир ҳам у кунни эсласа, томоғига бир нима тиқилгандек. Ўша бир нима соғинч. Жўшқиннинг яна боргиси келяти. Ҳабибига бориб яна мен келдим дегиси, жуда соғинганлигини айтгиси келяпти...


Ёрқин Ҳалил

Мавзуга оид мақолалар
Ўн тўққизинчи суннатИбн Ваъла асСабаийдан ривоят қилинади.Мен Ибн Аббосдан .Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар, деб сўрадим.У давоми...

2702 19:00 / 10.06.2019
426. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Бир киши .Мен албатта, бирор нарса садақа қиламан,, дедида, давоми...

3286 13:09 / 30.10.2020
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

3883 13:40 / 31.05.2019
Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар давоми...

3750 19:03 / 28.04.2017