1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Толиби илмларга эътибор бериб, уларга хизмат қилиш ҳақида машойихлар насихати

11:11 / 30.05.2020 3099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон оммасидан хайр ва яхшилик аҳли зиммасига вожиб нарса

Бугунги кунда Аллоҳ моддий имконият ато этган мўмин-мусулмонлар толиби илмларнинг нафақасини зиммаларига олишлари лозим бўлиб, бу иш буюк хайр-баракалар эшигидир. Аллоҳ таолонинг наздида етимларни кафилликка олиб, уларга нафақа қилишнинг ажри ниҳоятда буюкдир, аммо толиби илмларни таъминлашнинг ажри бундан ҳам улуғдир, чунки толиби илмларни етиштириш мусулмонларнинг келажагига кучли ижобий таъсир кўрсатади.

Халифа Умар ибн Абдулазиз илм талаби учун ажралиб чиққан барчага – устозларга ҳам, шогирдларга ойлик маош тайинлар эди.

Бутун инсоният – мусулмонлар ҳам, ғайридинлар ҳам – турли хил офатлар  (тошқинлар, зилзилалар, бўронлар) сабабли мусибатга дучор бўлган давлатларга ёрдам беришда, талафот кўрганларни қутқаришда қўлларидан келган хайр-эҳсонни аямайдилар. Аммо мусулмонлар уламоларнинг йўқлиги бундан ҳам катта мусибат эканини ўйлаб кўришлари керак. Зеро, бу мусибатнинг ўрнини тўлдириш ниҳоятда қийиндир.

Шу боис, мусулмон уммати ўзларининг иқтидорли фарзандларини диний, шаръий билим олишга йўналтириб, бу йўлда уларни чалғитадиган барча нарсалардан сақлашлари, уларга зарур шарт-шароитларни яратиб беришлари ва уларни моддий жиҳатдан таъминлаб туришлари керак.

Мусулмон уммати уламоларнинг йўқлигидек буюк мусибатни бартараф қилиш ҳақида қайғурмаётганининг ўзи мусибат устига оғир мусибатдир.


Мухаққиқ аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг

«Маолимул-иршодийя лисинаъати толибил-илм» китобидан.


Тавфиқ Аллоҳдан.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган вақтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган давоми...

5399 09:10 / 21.08.2019
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

2736 12:30 / 31.07.2019
Ибн Саммок айтади .Тушимда Мисъарни кўрибман. .Сиз вафот этган эдингизку, десам, .Ҳа,, деди. .Қайси амал энг манфаатли экан, дедим. .Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш,, деб жавоб берди у,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2937 08:27 / 27.03.2020
Сайёр ибн Салома айтади .Абул Олия бемор ётган пайтда уни кўргани кирдик. У чекаётган дардига нолимай, .Аллоҳга нима маҳбуб бўлса, ўша нарса менга ҳам энг давоми...

3166 08:00 / 14.02.2020