1447 йил 26 жумадис сони | 2025 йил 17 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 7-дуо Уловга минганда ўқиладиган дуо

17:19 / 29.05.2020 16727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 6-дуо Уловга минганда ўқиладиган дуо

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بِعِيرِهِ خَارِجًا إِلَى سَفَرٍ كَبَّرَ ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ «، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا الْبِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ الْعَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ، وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاء السَّفَرِ، وَكَآبَةِ المَنْظَرِ، وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالْأَهْلِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:

«Субҳааналлазии саххоро ланаа ҳааза, ва маа куннаа лаҳуу муқринийн ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун. Аллоҳумма! Иннаа нас‑алука фии сафаринаа ҳааза ал-бирро ват-тақва ва минал ъамали маа тардо. Аллоҳумма! Ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳааза ватви ъаннаа буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-сооҳибу фис-сафар вал холийфату фил-аҳл. Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсаа‑ис-сафари ва каабатил манзори ва сууил мунқалаби фил-мали вал-аҳли», дер эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз. Аллоҳим! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Аллоҳим! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Аллоҳим! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Аллоҳим! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, мол-мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бирбиридан қадрли ва фазилатлидир. Мана шу неъматларнинг ичида доимо ўзимиз билан бирга давоми...

2223 08:40 / 18.07.2019
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким .Каҳф, сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади,, давоми...

18711 16:40 / 12.04.2019
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлим аччиғини тотувчидир,.Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Аммо, давоми...

2963 16:08 / 09.09.2020
Мунофиқ кофирдан ҳам хатарли бўлиб, унинг зарари кофирникидан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун охиратда унинг азоби кофирникидан кўра қаттиқроқ бўлади. Қуръони давоми...

4440 14:52 / 28.04.2017
Аудиолар

214248 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133447 14:35 / 11.08.2021