1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазондан сўнг нима қиламан? (иккинчи мақола)

16:00 / 15.05.2021 1468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавба, истиғфор ва Аллоҳни зикр қилиш.

Албатта Рамазон ойида тавба қилган, истиғфор айтган ва Аллоҳни зикр қилган мусулмон банда йилнинг қолган вақтида ҳам шундай давом эттириши керак. Чунки Аллоҳ таолони зикр қилишлик тилга енгил ва банданинг қиёмат кунидаги яхшиликлар мезонида оғирдир. Шунингдек бу нарса банданинг ризқи кенглиги, қалб хотиржамлиги ва кулфатлардан озод бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун банда Аллоҳ таоло зикридан ғофил қолмаслиги керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўз китобида шундай дейди:

“Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, ошкор бўлмаган сўзлар билан (яъни дилдан) эрта-ю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!” (Аъроф сураси, 205-оят).

«Эй мўъминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар! Ва эрта-ю кеч У Зотни поклаб тасбеҳ айтинглар!» (Аҳзоб сураси 41-42 оятлар).

«Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш-эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур». (Раъд сураси, 28-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Эй инсонлар Аллоҳга тавба қилинглар албатта, мен ҳар куни юз марта тавба қиламан”. Муслим ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло айтади : Мен бандам ўйлагани кабиман ва у мени эсласа у билан биргаман, агар мени ичида эсласа мен ҳам уни ичимда эслайман, агар мени ўзгалар ичида (ошкора) эсласа уни ҳам улардан яхшилар ичида эслайман, Менга бир қарич яқинлашса унга бир аршин яқинлашаман, Менга бир аршин яқинлашса унга бир қулоч яқинлашаман, Менга юриб келадиган бўлса унга югуриб бораман”. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларида эдик шунда улар “Бирортангиз мингта ҳасанотни олишни ҳойламайсизми?”- дедилар. Ўтирганлар орасидан бири “бирортамиз қандай қилиб мингта ҳасанот олади?”- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: – “Юз марта тасбеҳ айтади шунда унга мингда ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳи ўчирилади”.

Аллоҳ таоло хукмига ва Расулуллоҳга бўйсиниш.

Рамазон ойида Аллоҳ таолонинг шариатига эргашиб қуёш чиқишидан ботгунига қадар таом шароб ва шаҳватлардан ўзини ман қилишни одат қилган мусулмон бошқа вақт ҳам ўзининг бошқа ишларида Аллоҳнинг амрига эргашишлиги осон бўлади. Бу банданинг дунёю охиратдаги саодати бўлади. Шунингдек, ҳар бир банда Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига қарши бўлишидан огоҳ бўлиши керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўъмин ва мўъмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўзлари хоҳлаган ишларини ихтиёр қилишлари жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. (Аҳзоб сураси, 36-оят).

“Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир”. (Ҳашр сураси, 7-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас”- дедилар.

“Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди. “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади”- дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”- дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

(Давоми бор)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий давоми...

4603 21:00 / 20.03.2021
Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди. давоми...

1383 08:01 / 08.01.2020
Вуҳайб ибн Вирд айтади .Бир киши келиб, .Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади, деб, ҳоли жонимга қўймай сўраверди. Мен шундай дедим давоми...

1261 08:00 / 02.05.2020
Ҳасан ибн Юнус Ҳарронийдан ривоят қилинади .Тушимда Амир Ҳожурни кўриб, .Роббинг сенга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .Мени мағфират қилди,, деди. .Нима учун, деб давоми...

1599 09:05 / 20.10.2019