1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

87-боб. Ходим гуноҳ қилса

11:01 / 22.05.2020 2376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Осим ибн Лақийт ибн Собира отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Чўпон қўрага янги туғилган қўзичоқни киритди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чўпонга:

«Юзта қўйимиз бор, уларнинг кўпайишини истамаймиз. Чўпон янги туғилган қўзичоқни олиб келса, ўрнига бир қўй сўямиз деган фикрда бўлмагин», дедилар.

У зотнинг шу гаплари ичида:

«Ўз аёлингни чўрингни урганингдек урмагин, истиншоқ қилсанг, муболаға билан қилгин, рўзадор бўлсанг, бундан мустасно», деганлари бор эди».

Шарҳ: Бу ерда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўйларини боқиб юрган чўпон бир қўйнинг янги туғилган боласини олиб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўпонга: «Қўйимиз кўп, ортиқчасини сўйиб тураверамиз, деб ўйламагин, фақат янги бир қўй туғилганда, унинг ўрнига боридан бирини сўямиз», деган маънодаги гапни одоб билан, гўзал тарзда айтдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бу гапга «Аёлингни урма, рўзадор бўлмасанг, истиншоқни, яъни бурунга сув тортиб чайишни мукаммал қилгин», деб бошқа насиҳатларни ҳам қўшиб қўйганлар. Яъни фурсатдан фойдаланиб, чўпонга қўл остидагиларга қандай муомала қилиш бобида одоб берганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Оила иқтисодини тадбир билан тартибга солиш кераклиги. Қўйим бор, деб сўявермасдан, саноғини тўғрилаб, туғилганларини ҳисобга олиб туриб, керагини сўйиш лозимлиги.

2. Қулай фурсатдан фойдаланиб, ишчи-хизматчиларга одоб ҳақида кўрсатмалар бериб туриш кераклиги.

3. Эр ўз аёлини уриши яхши эмаслиги.

4. Рўзадорликдан бошқа вақтда бурунга сув олганда яхшилаб сув етказиш кераклиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Саъд ибн Убода Зуроқий отасидан ривоят қилади .Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. давоми...

1842 15:40 / 16 февраль
. . . . . Ато ибн Зуҳайр ибн Асбағ Омирий отасидан ривоят қилади .Абдуллоҳ ибн Амрга .Менга раҳмнинг хабарини бер,, дедим. .Аллоҳ давоми...

1132 13:44 / 08 октябрь
.Бахиллик, луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир. Уламолар истилоҳида бахилликка бир неча хил таъриф берилган бўлиб, улар бирбирларини тўлдириб давоми...

2609 09:00 / 21.08.2023
95. Абу Саъиддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди,, дедилар,.Шарҳ Бу ҳадис юқорида ҳам шарҳлаб ўтилди. Албатта, ушбу давоми...

2518 13:30 / 30.07.2019
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021