1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонларнинг илм борасида эришган ютуқлари (иккинчи мақола)

10:31 / 21.05.2020 1356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

960 - 1039 йилларда яшаб ўтган яна бир мусулмон олими Қутбиддин Ибн Ҳайсам физика соҳасидаги улкан кашфиётлари билан дунёга танилган. Унинг оптика ҳақидаги бир қанча илмий асарларини жамлаган “Китобул-манозир” (Тасвирлар китоби) китоби 1270 йилдаёқ лотинчага ўгирилган, кейинчалик Олмония, Португалия, Францияда чоп этилди ҳамда Коперник ва Ньютоннинг оптикага оид асарларига манба бўлди. Олимнинг лотинча номи “Albazen” физикадаги илмий истилоҳга айланган. Ибн Ҳайсам алоҳида олинган ёруқлик, чекланган тезликка эга эканлиги ҳақида фикр билдирган биринчи олимдир. Ламберт трапетциясини, ундан анча олдин Ибн Ҳайсам топган. Замонавий кўзойнакларнинг илк кашфиётчиси ҳам ана шу Ислом олими бўлган. Аллома физика, математика, тиббиёт, фалакшунослик, фалсафага оид 200 дан ортиқ асар ёзиб қолдирган. Олимнинг юксак иқтидори, илм-фан соҳасидаги кашфиётларининг аҳамияти ҳақида ғарб олимларининг ўзлари ҳам тан олиб ёзишган. Профессор Хиттининг таъкидлашича, “У оптик мутахассисларнинг энг биринчиси, илк мусулмон оптик докторидир”. Ж.Т. де Бауэр эса, уни “ўрта асрдаги энг қимматли, энг обрўли математик ва физик”, дейди.

Дарҳақиқат, у Рожер Бэкондан тортиб, Леонардо да Винчи ва Кеплерга қадар, бир қанча Ғарб ва Шарқ олимларига фойдали бўлди. Ғарбликларнинг ўзлари унинг сояси остида телескоп, микроскопларни кашф қилганларини таъкидлайдилар.

- Ибн Сино (980-1037) ва унинг “Ал – Қонун” китоби нафақат Ислом оламида, балки европада ҳам тиббиётнинг асоси бўлган. Бу китоб олти юз йил давомида европадаги университетларнинг ўқув қўлланмаси бўлган. Ибн Сино европаликларнинг тан олишларича 29 та илмда ихтирочи бўлган.

- Жобир ибн Ҳаййон Жон Далтон, Отто Ханн, Эндрю Ферми, Алберт Эйнштейндан 1000 йил олдин атом устида тадқиқот ўтказган, илк марта “термоядровий куч” фикрини айтган, атом парчаланиши ва бомба шиддатини тасвирлаган.

Собит ибн Қурра (835-902) биринчи марта анестезинни топган, Али ибн Исо (XI аср) эса уни илк бор кўз жарроҳлигида қўллаб, бу ҳақда мустақил асар ёзган. Бироқ бу кашфиёт 1850 йилда Жанкайга тегишли бўлиб кетди. “Дифференциал ҳисоб”ни ҳам Ньютондан анча олдин, тўққизинчи асрда Собит ибн Қурра кашф қилган.

- Розий (864-925)  бир қанча касалликларни, жумладан ветряная оспа и лихорадкани кашф қилган ва даволаган.

- Иброҳим Жассор (1009 в.қ.) 1000 олдин мохов касаллигининг сабабини топган ва даволаган.

- Ибн Хатиб (1313-1374) илмий асосда холера касаллигининг юқимли эканини топган.

- Илк расадхона ва астрономик марказ Хожа Носириддин Тусий (1201-1274) томонидан қурилган.

- Абу Маъшар (785-886) илк бор сувнинг кўтарилиш ва пасайишини кузатиб, асар ёзган.

- Ибн Рушд (1126-1198) биричи бўлиб, функции ретины — глазной ткани кашф қилган.

- Машҳур кўз табиби Али ибн Ийсонинг “Тазкира” номли китоби бир неча юз йил давомида ўз соҳасининг ягона илмий манбаси бўлиб келган. Муаллиф ўзининг бу китобида 130 хил кўз хасталигини баён қилган.

- Абу Райҳон Беруний ер ўз ўқи атрофида ва қуёш атрофида айланишини исботлади. Ҳиндистоннинг Нанда шаҳри яқинида илмий текшириш олиб бориб ер юзи майдонини ҳисоблаб чиқди. Бу борада ишлатиладиган услуб европада “Беруний услуби” деб аталади.

- Баттонийнинг қуёш йили узоқлиги бўйича ҳисоби ҳозирги ҳисоблардан 24 сония фарқ қилади, холос.

- Ибн Байтор (1190—1248) ўз китобида 1400 та доривор ўсимликларни хусусиятларини ёзган. Унинг бу асари доришунослик бўйича асосий манба бўлган.

- Ибн Сарафиюн Суҳроб “Китабу ажааиби ақолиймис сабъа” – Етти иқлим ажойиботлари китоби – асарини ёзиб, жадваллар тузиб, ер куррасидаги денгизлар, шаҳарлар, ороллар, тоғлар, кўллар ва бошқаларни аниқлаб исмларини атаб чиқди.

- Мағрибистонлик машҳур олим Муҳаммад ибн Батута ислом оламининг аввалидан охиригача – айланиб чиқди. Катта илмий асар ёзди. 120 700 км масофани босиб ўтганинг ўзи Ибн Батутанинг кимлигини билдиради.

- Али ибн Аббос (994 в.э.) биринчи бўлиб саратон хасталигига оид жарроҳлик амалиётини ўтказган. Унинг “Китабул Мааликий” номли қомусий асарий бугунги кунда ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

- Халифа Ҳорун Рашиднинг вазирининг ўғли Ибн Фазл 794 йилда, Бағдодда дунда биринчи қоғоз ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Бундан 6 йил ўтиб худди шундай корхона Мисрда, 950 йилда Андалусда ишга туширилди. Европада биринчи пайдо бўлган қоғоз charta damascaena – Дамашқ варағи – деб номланган.

- Абулизз Исмоил ибн Жазарий (1136-1206) ўзининг “Китобул ҳиял” асарида Чарльз Бабакдан илгари компютер мантиІига оид назарий фикрлар билдириб, кибернетикага асос солган. Автоматик силиндр, автоматик жґмрак ва графинни илк бор ясаган. Клапанли насос ясаган. Шунингдек, сув кўтарадиган машиналар, сув соатлари, мусиқали автоматлар ва бошқа нарсаларни ясаган. Абулизз Исмоил ибн Жазарий сирли рақамли қулф, гибрид компас, ёғочни лиминатлаш кабиларни ҳам ихтиро қилган.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк ватандошимиз Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган давоми...

2263 19:30 / 11.05.2021
Бу илм ажнабий тилда .астрономия, дейилади. Дунё халқларининг кўплари осмон жисмларига .Худо ёки унга тегишли аскарлар,, деган назар билан қараб турган бир пайтда давоми...

2666 19:06 / 27.03.2020
1228ndash1229 Папалар Гонорий III ва Григорий IX 1227ndash1241 босими остида Германия императори, Қудус тахти ворисаси Иолантанинг эри Фридрих II 1220ndash1250 1228 йилнинг ёзида давоми...

1380 13:52 / 30.10.2023
1189ndash1192 1150 йилларнинг бошида Фаластиндаги салбчи давлатларнинг аҳволи бирмунча яхшиланди 1153 йили улар Асқалонни эгаллашга муваффақ бўлишди. Аммо 1170 йилларга давоми...

2189 09:51 / 18.10.2023