1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қасддан еб-ичиш ва қайт қилиш

19:00 / 20.05.2020 2340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Маълумки, бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли бўлган кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутишлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди. Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутиш инсонни жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир.

Имом Молик ва Имом Абу Ҳанифаларнинг мазҳаблари бўйича Рамазон рўзасидан бир кунни узрсиз тутмаган одамга юқоридаги ҳадисдаги Рамазонда хотинига жинсий яқинлик қилган кишига кўрилган каффорот чоралари жорий қилинади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким рўзадорлигини унутиб қўйиб, еса ёки ичса, рўзасини батамом қилсин. Уни Аллоҳ едирибди, ичирибди, холос», дедилар.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Термизийнинг ривоятларида:

«Ким унутиб еб-ичса, оғзини очиб юбормасин. Бу Аллоҳ уни ризқлантирган ризқ, холос», дейилган.

Шарҳ: Ислом шариатининг умумий қоидаси бўйича, эсдан чиқариб содир этилган ҳар бир хато кечирилади. Бу қоида рўза борасида ҳам жорий этилади. Инсон гоҳида, айниқса, Рамазони шарифнинг биринчи кунларида ўзининг рўзадорлигини унутиб қўйиши табиий бир ҳол. Шунинг учун эсдан чиққан ҳолда бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, рўзаси очилган ҳисобланмайди. Балки эслаган заҳоти ўзини ейиш-ичишдан тўхтатади ва рўзасини давом эттираверади. Мазкур қоидага ҳеч ким хилоф қилмаган.

Бу ҳам Ислом дийнининг енгиллик дийни эканлигига ёрқин бир далилдир. Инсондаги бор заифликларни яхши билган Аллоҳ таоло шариат ҳукмини жорий қилишда мазкур заифликларни ҳисобга олиб қўйган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ҳозирги пайтда газетажурнал саҳифаларида, радиотелевидение орқали тинимсиз равишда юлдузларга қараб фол очадиган мунажжимларнинг .башорати, эълон қилиб давоми...

3198 11:00 / 12.07.2020
14бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадиларТаълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг биринчиси ndash олган илми билан фойдаланиши ва ўзидан давоми...

2393 17:04 / 08.11.2020
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, .Роббим, менга жамолингни кўрсат, Сенга назар давоми...

4651 11:00 / 19.07.2021
Макҳул Шомий ҳақида Барад шундай дейди .У душанба ва пайшанба куни рўза тутар ва доим шундай дер эди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни давоми...

1953 08:01 / 27.11.2019
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021