1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Муборак кеча фазилати

23:45 / 19.05.2020 2974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсим деди: - борми экан, бизлар учун чексиз роҳат?
Ақл деди: - имкони бор, айтай сенга қилсанг тоқат.
Нафсим деди: - айта қол тез, етай унга бўлдим безор,
Қайга  бормай минг машаққат, тану жоним олди озор.

Ақл деди: - Минг ой қилсанг, тинмай тоат қилиб сабр,
Сўнгра бориб қилгин роҳат, то-абад етмас жабр.
Нафсим деди: - Мен билардим, сендан чиқмас яхши фикр,
Қайси аҳмоқ тинмай қилар, бир умрга Ҳақни зикр.

Ақл деди: - Мунча шошдинг, ҳар бир ишни имкони бор,
Қадр кеча қил ибодат, бир умрга рағбати бор.
Нафсим деди: - Кимдан олдинг? Бу сўзларни борми далил?
Зикрин қилиб бедор бўлсам, Жаннат учун борми кафил.

Ақл деди: - Бу ваъдалар мендан эмас, Ҳадис эмас, Аллоҳдандир,
"Минг ойдан афзалроқдир"-башорати Қуръондандир.
Нафсим деди: - Билмай қолдим не бўлди, ақл мени лол қилди,
Мен тан бердим ақлга, охир мени дол қилди.

Нафсу - ақл, ёнма ён, доим дилга соларкан,
Бу ҳикматдан билмадим, кимлар ибрат оларкан,
Бедор дўстим тақво қиб, фурсат келди олади,
Ҳақнинг қули дуонгиздан, Умид қилиб қолади.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди
имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
300Роббимдан кўп мадад сўраб, қайтсам яна сўз аслига,Росулимни шарафлай мен, изоҳ бериб пок наслига,Шафоатдан умидим кўп, учраштирса Ҳақ васлига,Дийдорингни кўрмоқ давоми...

2209 09:10 / 28.09.2019
Бир яқин биродаримизнинг айтганларини, иншааллоҳ, манфаатли бўлар, дея, сизларга ҳам етказишни ният қилдим. У киши айтади.Сизларга баъзи бир нарсаларни айтиб давоми...

3453 10:05 / 28.10.2019
263Бунга мисол тарихда, бир шартнома тузилди,Кенгаш қилиб барча эл , Каъбатуллоҳ бузилди,Обрў учун қон тўкар, ҳатто меҳр узилди,Тинчликпарвар бир Зотни ҳакам давоми...

3526 19:30 / 18.09.2019
Ёшлар тарбияси борасида танқидлар кўпайиб кетди. Қайси газета, журнални олиб қараманг, ёшларнинг юриштуриши, кийиниши, муомала маданияти тўғрисида фикрлар, давоми...

3933 13:50 / 19.09.2019