1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хатми Қуръонга марҳабо!

00:04 / 19.05.2020 1769 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2020 йил 19 май, сешанба куни, 1441 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида хатми Қуръон ниҳоясига етказилади. Шу муносабат билан барчангизни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди ноиб имоми Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан ўқилаётган Қуръони Карим хатмининг якунини биргаликда тинглаб, хатми Қуръон дуосида ҳозир бўлишга таклиф қиламиз.

Азизлар, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг мустажоб бўлишидан, Қадр кечасида қилинган тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар қилиб, барча ўтганларимизнинг руҳларини шод қилайлик, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.

Хатмона Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Тингловчиларимизга қулайлик учун оятларнинг арабча матни ҳамда дуоларнинг таржимаси бериб борилади.

Хатмонамиз барча ижтимоий тармоқларимиз орқали эфирга узатилади.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларимизни, хатми Қуръонларимизни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган Ислом бирлиги ташкилотининг маданият вазирлари йиғилиши якунида Қуддус шаҳрини Ислом маданиятининг абадий пойтахтиrdquo давоми...

5320 11:32 / 03.12.2018
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари ҳам ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига соғсаломат етиб келдилар. Ишчи гуруҳи томонидан 7200 нафар давоми...

1847 18:15 / 05.08.2019
Юклаб олиш учун линкhttpmuslimaat.uzomina28

2337 11:58 / 20.03.2019
Бугун 6 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бўка ва Пискент туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзида.Полвон тўра, жоме масжидига1. давоми...

1762 11:40 / 06.07.2021
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021