1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мирзаободда янги масжид қурилади

10:51 / 15.05.2020 3090 pdf Ўқиш режими + -

Ер юзини мўмин-мусулмон бандалари учун саждагоҳ қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Масжид қурганларга жаннатдан қасрлар хушхабарини умматларига етказган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Сардоба сув омборидаги сув тошқинида зарар кўрган юртдошларимизга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш асносида Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманидаги «Ҳазрати Усмон» жомеъ масжиди ҳам талафот кўрганидан бохабар бўлган эдик.  Масжид жойлашган «Навбаҳор»  қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Гулистон» маҳалласига бориб, маҳаллий аҳоли билан бирга масжид биносини бориб кўрдик. Масжид 1991 йили ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, 250-300 кишига мўлжалланган. Масжид биноси сув тошқинида жиддий талафот кўрган.

Шу муносабат билан, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, islom.uz портали ҳамда Grand ta’lim НТМ жамоаси гулистонлик юртдошларимизга ушбу масжидни қайтадан қуриб беришга розилик сўради. Аллоҳнинг фазли карами ила бу масжидни қайта қуриш шарафига раҳбариятимизнинг бизга билдирган ишончи ила муяссар бўлиб турибмиз.

Масжид қуришдек шарафли вазифани адо этиш Аллоҳ таолонинг улуғ фазлидир. Ана шундай улуғ вазифа зиммамизга юкланар экан, Аллоҳ таолодан ихлос ва тавфиқ сўраб, мухлис халқимиздан хайрли дуолар сўраб, ишга киришамиз.


Аллоҳ таоло Ўзининг бу байтини тез кунларда, тинчлик-хотиржамликда, ҳалол пешона тери билан қуриб битказилишини, халқимизга кечаю кундуз хизмат қилишини, Роббимизнинг зикри, каломининг қироати, кундалик намозлари, жума ва ҳайит намозлари бардавом адо этилишини насиб қилсин!


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қирол Абдуллоҳ номли KAUST илмийтехнологик университети ходимлари шар шаклида янги турдаги қуёш массивини яратди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.Янги дизайн космик давоми...

1823 14:45 / 26.02.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари 9 июль куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида бўлиб ўтаётган 20192020 ўқув йили давоми...

2138 11:21 / 10.07.2019
Саудияликлар бошқа мамлакатлардаги мусулмон дўстларини Саудия Aрабистонига келишга ва .шахсий ташриф визаси, асосида умра зиёратини адо этишга таклиф қилишлари давоми...

1628 12:00 / 25.07.2023
Франция терма жамоа футболчиси, Испаниянинг .Реал Мадрид, клуби ҳужумчиси ва вице сардори, Карим Бензема Қуръони Карим тинглашни спорт машғулотларининг бир қисми давоми...

2578 15:00 / 28.10.2021