1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди

12:03 / 14.05.2020 2660 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида интернетда тарқалган хабарларга муносабат билдирди:

«Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларда ҳеч қандай асос йўқ. Шу сабабли ҳар хил гап-сўзларга ишонманг. Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади. Озгина қолди, шунчасига сабр қилдик. Шу сабрнинг орқасидан Аллоҳ кўп енгилликларни беряпти…

Олдимизда Рамазон Ҳайити келяпти. Бу борада ҳам ҳар хил миш-мишларга ишонмасдан, Ҳайит намозини ўқиш қандай тарзда бўлиши ҳақида ваколатли идора — Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беради».

Шунингдек, муфтий Усмонхон Алимов ҳозирда 70 дан ортиқ қорилар онлайн тарзда Қуръони Карим хатмонасини ўтказаётганини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси таровеҳ ва жума намозларини масжидларда ўқиш бошланиши ҳақидаги аудиохабар ёлғон эканини билдирган эди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Миср давлатининг АлАксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу давоми...

2061 10:51 / 08.03.2021
Испаниянинг Севиля шаҳридаги кафени таъмирлаш жараёнида исломий хаммом топилган. Бу ҳақда Ancient Origins маълумотларига таяниб, iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу исломий давоми...

2813 12:19 / 27.02.2021
Ўзбекистонда маданий мерос ҳафталиги доирасида 19 октябрь куни Истанбуллик машҳур хаттот ва исломшунос Ҳусайн Кутлу ҳам юртимизга келди. Ҳусайн Кутлу замонавий давоми...

1436 23:11 / 24.10.2024
Аввал хабар берганимиздек шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий давоми...

2815 13:00 / 19.04.2019